ДХХ кубоги-2023 ғолиблари аниқланди

ДХХ кубоги-2023 ғолиблари аниқланди

Бутун республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган, «Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги» шиори остида ўтказилган футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.

Ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. «Қамаши» (Қашқадарё вилояти) 
2-ўрин. «Янги ҳаёт» (Тошкент вилояти) 
3-ўрин. «Бахрин» (Фарғона вилояти) 

z0mhOuDbCsU670jVDJKjkmp8wt2SeM.jpg

Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
1-ўрин. «Нафис» (Самарқанд вилояти) 
2-ўрин. «Тўмарис» (Хоразм вилояти) 
3-ўрин. «Гуркиров лочинлари» (Андижон вилояти) 

 
 

ZdgIpXkBLMWm18t6QZdRTPCsLDUKKh.jpg

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
1-ўрин. «Турон» (Жиззах вилояти) 
2-ўрин. «Навбаҳор» (Тошкент вилояти) 
3-ўрин. «Янги ҳаёт» (Қашқадарё вилояти) 

kCCnPUFwWBbkxGcj5ATdG38sZxOAbw.jpg

 Мусобақалар якунига кўра ўғил болалар ўртасида мини-футбол бўйича:

«Энг яхши ўйинчи» – Турниёзов Маъруф (Қашқадарё вилояти) 
«Энг яхши тўпурар» – Алишеров Акбар (Тошкент вилояти) 
«Энг яхши дарвозабон» – Ишонқулов Шуҳрат (Фарғона вилояти) 

Қиз болалар ўртасида мини-футбол бўйича:
«Энг яхши ўйинчи» – Нишонова Нафиса (Самарқанд вилояти) 
«Энг яхши тўпурар» – Маъмуржонова Зуҳрахон (Андижон вилояти) 
«Энг яхши дарвозабон» – Ўктамова Рухшона (Бухоро вилояти) 

Ўғил болалар ўртасида футбол бўйича:
«Энг яхши ўйинчи» – Файзуллаев Саидазим (Жиззах вилояти) 
«Энг яхши тўпурар» – Якубов Шуҳрат (Хоразм вилояти) 
«Энг яхши дарвозабон» – Хўжамов Шахбоз (Қашқадарё вилояти) 

Республика босқичида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига «Стритбол» (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари барча ғолиб ва совриндор иштирокчиларга диплом, медаль, велосипед ва телевизор топширилди.

Қуйида финал баҳси ва тақдирлаш маросимидан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.