ЕЧЛ, 1/4 финал: «Реал» яна амалдаги чемпион «Сити» доғда қолдирди, «Бавария» эса...

ЕЧЛ, 1/4 финал: «Реал» яна амалдаги чемпион «Сити» доғда қолдирди, «Бавария» эса...

Олдин маълум қилганимиздек, кеча оқшомда Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалининг яна 2 учрашуви ўтказилди.

Хусусан, Мадриддаги баҳсда «отишма» уюштирган «Реал» ва «Ман. Сити»нинг жавоб ўйинида ҳам ғолиб аниқланмади. Учрашувнинг 1-таймидаги Родригонинг тезкор голига, 2-буўлимнинг 76-дақиқасида де Брюйне жавоб берди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. "Лоторечлар баҳси"- пеналтилар сериясида эса 25 ёшли украиналик "кипер" Луниннинг 2 та сейви «қироллик клуби»ни яримфиналга олиб чиқди. Айтиш жоизки, шу куни учрашув қаҳрамони шак-шубҳасиз харьковлик Андрей Алексеевич бўлди. 
Маълум бўлишича, «Реал» — ЕЧЛда амалдаги ғолибларни чиқариб юбориш бўйича чемпион саналар экан. Мадридликлар 1998 йил Амалдаги чемпион «Боруссия»ни, 2000 йил «МЮ»ни , 2002 йил ва 2014 йилда «Бавария»ни, 2022 йил «Челси» ҳамда 2024 йил амалдаги ғолиб жамоа- «Ман Сити»ни чиқариб юборди ва...
ech.jpg

Куннинг 2-ўйинида ҳам томонлар "келишув"(дуранг)ни бўзишлари керак эди. Мюнхенда стаидон 100 фоизга тўлган, яъни 75 минг ишқибозлар кўз ўнгида кечган мазкур жавоб ўйинида «Бавария» «Арсенал»ни Киммихнинг голи эвазига мағлуб эта олди.
Шундан қилиб, ярим финалда «Бавария»-«Реал» ҳамда «ПСЖ»-«Боруссия Д» суперўйинлартини кўрадиган бўлдик.

ЕЧЛ. 1/4 финал. 17 апрел
Жавоб баҳслари 
МАНЧЕСТЕР СИТИ — РЕАЛ 1:1 (0:1)
Этиҳад (Сити оф Манчестер) (Манчестер, Англия), 52 306 томошабин. 
Пен. серияси — 3:4.
Голлар: Де Брюйне (76) — Родриго (12). 
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Диаш, Аканжи (Стоунз, 112), Гвардиол, Фоден, Грилиш (Доку, 72), де Брюйне (Ковачич, 112), Силва, Родри, Ҳоланд (Алварес, 90).
Реал – Лунин, Карвахал (Милитао, 110), Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 79), Валверде, Камавинга, Беллингҳэм, Винисиус (Васкес, 102), Родриго (Диас, 84).
Огоҳлантиришлар: Карвахал (38), Грилиш (59), Гвардиол (61), Родри (90), Менди (90+4).
Биринчи ўйин — 3:3.


БАВАРИЯ — АРСЕНАЛ 1:0 (0:0)
Альянц-Арена (Мюнхен, Германия), 75 000 томошабин. 
Гол: Киммих (63). 
Бавария – Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи (Ким Мин Чжэ, 76), Геррейру, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Упамекано, 89), Мусиала, Кейн.
Арсенал – Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Томиясу (Нкетиа, 86), Жоржинио (Жезус, 68), Эдегор, Райс, Ҳавертц, Мартинелли (Троссар, 68), Сака.
Огоҳлантиришлар: Лаймер (54), Уайт (84), Киммих (90+2), Жезус (90+3).
Биринчи ўйин — 2:2.

ЯРИМ ФИНАЛ
30 апрель (сешанба)
23:55 БОРУССИЯ Д. - ПСЖ
23:55 БАВАРИЯ - РЕАЛ M
Жавоб ўйинлари - 7 май (сешанба)

 

ТЎПУРАРЛАР:

Мбаппе (ПСЖ) - 8та

Кейн (Бавария) - 7та

Холанд (Манчестер Сити) - 6та

Гризманн (Атлетико) - 6та

Галено (Порту) - 5та

Мората (Атлетико) - 5та…