ЕЧЛ, 1/4 ФИНАЛ. ЖАВОБ ЎЙИНЛАРИ: ИСПАНЛАР УЧУН ДАҲШАТЛИ ОҚШОМ

ЕЧЛ, 1/4 ФИНАЛ. ЖАВОБ ЎЙИНЛАРИ: ИСПАНЛАР УЧУН ДАҲШАТЛИ ОҚШОМ

Европа Чемпионлар Лигаси 1/4 финали доирасидаги сешанба оқшомида ўтказилган жавоб ўйинлари Испания клублари учун даҳшатли тушга айланди

«Барселона» ўз майдонида «ПСЖ»га мағлуб бўлди - 1:4. Дастлаб, Рафинья 12-минутда ҳисобни очганида ҳаммаси каталонияликлар учун силлиқ кетаётгандек эди, аммо 29-дақиқада Рональд Араухо четлатилганидан сўнг мезбонлар озчиликда қолишди. Шундан сўнг «ПСЖ» кетма-кет 4та гол урди: Усмон Дембеле, Витинья ва Килиан Мбаппе (2та) ўзларини кўрсатишди. Шунингдек, «Барса» устози Хави иккинчи бўлимда қизил карточка олганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Дортмунд «Боруссия»си эса  «Сигнал Идуна Парк»да «Атлетико»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди. Мезбонлардан Юлиан Брандт, Иан Матсен, Никлас Фюллькруг ва Марcел Забитцерлар ўз номларини таблога ёздириб қўйишган бўлса, мадридликлар сафида ярим ҳимоячи Анхель Корреа гол урди. Шунингдек, мезбонлар ҳимоячиси Матс Хуммельс ҳам автогол қайд этди. Биринчи ўйинда мадридликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Демак, ярим финалнинг биринчи ўйинида «Боруссия» «ПСЖ» билан ўйнайдиган бўлди.

***

«ПСЖ» сўнгги 5 йил ичида ЕЧЛ ярим финалида 3-марта ўйнайди. Бундан олдин француз клуби 2020/21 йилги мавсумда ярим финалга қадар етиб борган, бир йил олдин эса турнир финалига чиққан ва у ерда «Бавария»га мағлуб бўлганди.

***

Килиан Мбаппе барча турнирларда мавсумда 41-голини урди. Форварднинг ҳисобида ҳозиргача ЕЧЛда 8та, Франция чемпионатида 24та, Кубогида 8та, Суперкубогида 1та гол бор. Мбаппе Европанинг юқори дивизионларида биринчи бўлиб мавсумда 40та гол маррасига етди.

***

«Боруссия» 2012/13 йилги мавсумдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнайди. Ўшанда дортмундликлар турнир финалигача етиб борган ва «Бавария»га мағлуб бўлишганди.
boruss.jpg

***

«Барселона» кетма-кет 9 йилдан бери ЕЧЛда ғалаба қозона олмайди. Қайд этиш керак, каталонияликлар охирги марта 2018/19 йилги мавсумда турнир ярим финалига чиққандилар. Ўша пайтда «блауграна» икки ўйин натижасига кўра, бўлажак ғолиб «Ливерпул»га мағлуб бўлган - 3:0 ва 0:4.

 

БАРСЕЛОНА - ПСЖ - 1:4 (1:1)

16 апрель. Барселона. «Олимпик Льюис Компанис» стадиони. 50309 томошабин.

Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия).

Голлар: Рафинья (12) - Дембеле (40), Витинья (54), Мбаппе (61-пен., 89).

Барселона: тер Штеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу (Жоау Феликс, 82), Гюндоган, де Йонг (Лопес, 82), Педри (Ферран Торрес, 62), Рафинья, Ямаль (Мартинес, 34), Левандовски.

ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Эрнандес, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 77), Витинья, Заир-Эмери (Угарте, 80), Дембеле (Коло-Муани, 88), Барколя (Ли Кан Ин, 77), Мбаппе.

Огоҳлантиришлар: Мартинес (40), Левандовски (50), Гюндоган (64), Рафинья (90Қ7), Лопес (90Қ7) - Мбаппе (40), Фабиан Руис (45Қ1), Маркиньос (62), Донаррумма (87).

Четлатишлар: Араухо (29), Хави (56, бош мур.).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - Усмон Дембеле («ПСЖ»).

Биринчи ўйин - 3:2

 

БОРУССИЯ Д. - АТЛЕТИКО - 4:2 (2:0)

16 апрель. Дортмунд. «Сигнал Идуна Парк» стадиони. 81365 томошабин.

Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).

Голлар: Брандт (34), Матсен (39), Фюллькруг (71), Забитцер (74) - Хуммельс (49-авт.), Корреа (64).

Боруссия Д.: Кобель, Рюэрсон, Хуммельс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Ройс, 90), Санчо (Озжан, 86), Адейеми (Байно-Гиттенс, 66), Фюллькруг.

Атлетико: Облак, Молина (Барриос, 46), Хименес, Эрмосо, Витцель, Аспиликуэта (Рикельме, 46), Коке, Де Пауль (Сауль, 84), Льоренте, Гризманн, Мората (Корреа, 46).

Огоҳлантиришлар: Рюэрсон (43) - Аспиликуэта (30), Эрмосо (45Қ1).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси - Юлиан Брандт («Боруссия Д.»).

Биринчи ўйин - 1:2

 

17 апрель

МАНЧЕСТЕР СИТИ - РЕАЛ

Биринчи ўйин - 3:3

БАВАРИЯ - АРСЕНАЛ

Биринчи ўйин - 2:2

 

ЯРИМ ФИНАЛ

30 апрель (сешанба)

23:55 БОРУССИЯ Д. - ПСЖ

23:55 БАВАРИЯ/АРСЕНАЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ/РЕАЛ

Жавоб ўйинлари - 7 май (сешанба)

 

ТЎПУРАРЛАР:

Мбаппе (ПСЖ) - 8та

Кейн (Бавария) - 7та

Холанд (Манчестер Сити) - 6та

Гризманн (Атлетико) - 6та

Галено (Порту) - 5та

Мората (Атлетико) - 5та...