ЕЧЛ. 1/8 финал: «Энфильд»да ҳақиқий томоша

ЕЧЛ. 1/8 финал: «Энфильд»да ҳақиқий томоша

Ҳозиргача «плей-офф»нинг энг ёрқин ўйини «Ливерпуль» ва «Реал» томонидан «Энфильд»да намойиш этилди.

Лекин шу билан бирга жавоб учрашуви интригасини буткул ўлдирди ҳам, десак муболаға бўлмайди. Аслида «Ливерпуль» «жанг»ни жуда яхши бошлаганди. Дастлаб, Дарвин Нуньес ва Муҳаммад Салоҳ киритган голлар эвазига майдон эгалари ҳисобда олдинга чиқиб олишганди, аммо кейин Винисиус (дубль), Милитао ва Бензема (дубль) жавоб қайтаришди ва катта эҳтимол кейинги босқич масаласини ҳал қилишди.

«Айнтрахт» ва «Наполи» ўртасидаги учрашувда неаполликлар мезбонлардан ҳар томонлама устун эканликларини амалда кўрсатишди. Ўйинда Виктор Осимхен ва Жованни Ди Лоренцо томонидан киритилган голлар эвазига «Наполи» ғалаба қозонди. Шунингдек, Хвича Кварацхелия 36-дақиқада пенальтидан фойдалана олмаганлигини ҳам айтиш жоиз.

*** «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг рекордини такрорлади. У «Ливерпул»га қарши ўйинда дубль қайд этди. Булар эса Чемпионлар Лигаси жорий мавсумидаги илк голлари бўлди. Бензема кетма-кет 18 мавсумдан бери еврокубокда гол урди. Бундай натижага илгари фақат Месси эришганди. Иккала футболчи ҳам 2005Ғ06 йилги мавсумдан бери ЕЧЛда гол уришмоқда.

*** Муҳаммад Салоҳ Стивен Жеррарднинг «Ливерпуль» учун еврокубоклардаги голлари бўйича рекордини янгилади. Чемпионлар Лигасининг «Реал»га қарши ўйинида мисрлик форвард Европа турнирларида «қизиллар» учун 42-голини урди. Салоҳ Стивен Жеррарднинг ютуғи (41та гол)дан ошиб кетди.

*** «Наполи» асосий вақтдаги мағлубиятсиз серияни 9та ўйинга узайтирди. Сўнгги 9 учрашувда барча турнирларда 8та ғалаба қайд этилди ва бир марта асосий вақтда дуранг ўйнади ва Италия Кубогида «Кремонезе»га пенальтидан ютқазди. Умумий ҳисоб - 23:4.

 

21 февраль

ЛИВЕРПУЛЬ - РЕАЛ - 2:5 (2:2)

Ливерпуль (Англия). «Энфилд» стадиони.

Бош ҳакам: Иштван Ковач (Руминия).

Голлар: Нуньес (4), Муҳаммад Салоҳ (14) - Винисиус (21, 36), Милитао (47), Бензема (55, 67).

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Гомес (Матип, 73), Робертсон, Байчетич (Эллиотт, 85), Хендерсон (Милнер, 73), Фабиньо, Муҳаммад Салоҳ, Гакпо (Фирмино, 64), Нуньес (Жота, 64).

Реал: Куртуа, Карвахаль, Рюдигер, Милитао, Алаба (Начо, 27), Модрич (Кроос, 87), Вальверде, Камавинга, Бензема (Асенсио, 87), Винисиус, Родриго (Себальос, 81).

 

АЙНТРАХТ - НАПОЛИ - 0:2 (0:1)

Франкфурт (Германия). «Дойче Банк Парк» стадиони.

Бош ҳакам: Артур Соареш Диаш (Португалия).

Голлар: Осимхен (40), Ди Лоренцо (65).

Фойдаланилмаган пенальти: Кварацхелия (36).

Айнтрахт: Трапп, Бута (Кнауфф, 69), Якич, Ндика, Тута, Макс (Ленц, 90+2), Гётце (Алиду, 81), Соу, Камада, Линдстрем (Борре, 69), Коло-Муани.

Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Рраҳмони, Ким Мин Чжэ, Оливера, Лоботка, Зелиньски, Замбо-Ангисса (Ндомбеле, 80), Лосано (Элмаз, 80), Осимхен (Симеоне, 84), Кварацхелия (Политано, 84).

Четлатиш: Коло-Муани (58).

Жавоб баҳслари - 15 март (чоршанба)

 

14 февраль

ПСЖ - БАВАРИЯ - 0:1

МИЛАН - ТОТТЕНХЭМ - 1:0

Жавоб баҳслари - 8 март (чоршанба)

 

15 февраль

БОРУССИЯ Д. - ЧЕЛСИ - 1:0

БРЮГГЕ - БЕНФИКА - 0:2

Жавоб баҳслари - 7 март (сешанба)

 

22 февраль

РБ ЛЕЙПЦИГ - МАНЧЕСТЕР СИТИ

ИНТЕР - ПОРТУ

Жавоб баҳслари - 14 март (сешанба)

 

ТЎПУРАРлар:

Салоҳ (Ливерпуль) - 8та

Мбаппе (ПСЖ) - 7та

Винисиус (Реал) - 6та

Ҳоланд (Ман.Сити) - 5та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.