Суперлига, 8-тур: «Динамо» бу сафар «Пахтакор» билан дуранг ўйнади...
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
«МАХЛУ+» БЛАСВИХНИ КЎРДИМ ДЕМАДИ...
«Манчестер Сити» ЕЧЛ 1/8 финалнинг жавоб ўйинида «РБ Лейпциг»ни шунчаки бўлакларга бўлган ҳолда, унинг дарвозасига нақ 7та жавобсиз гол урди.
Ўйин олдидан «қизил буқалар» чорак финалга чиқиш имкониятини сақлаб қолишган бўлса-да, «шаҳарликлар» биринчи бўлимдаёқ интригани сўндиришди, аммо ҳақиқий томоша танаффусдан кейин кузатилди. Хосеп Гвардиола Стоунзни таянч зонасига қўйиб, барчани ҳайратда қолдирди. Лекин томошанинг асосчиси улар эмас, балки Холанд исмли норвегиялик «махлуқ«нинг ташналиги бўлди. Эрлинг ўйинда пента-трик қайд этди. Шунингдек, Гюндоган ва де Брюнелар ҳам бир мартадан ўзларини кўрсатишди. Натижада 7:0 ҳисоби ва «Манчестер Сити» плей-оффнинг кейинги босқичига йўл олди.
Португалияда эса кутилганидек, қийин ва ёпиқ учрашув гувоҳи бўлдик. «Драгау»даги ўйинда ҳар икки жамоа ҳам асосан эҳтиёткорликни бош планга чиқаришди. Тў\ри, «Порту» тўпга эгалик қилишда устунликка эга эди, кўпроқ ҳужум қилди, аммо Онана камдан-кам ҳолларда ўйинга қўшилди. Мезбонларнинг ишонгани Тареми эса шунчаки майдонда \ойиб бўлди. Якунда нурсиз дуранг ва дастлабки баҳсдаги ягона гол «Интер»ни чорак финалга чиқарди.
***
Эрлинг Холанд Лионель Месси ва Луис Адрианонинг Европа Чемпионлар Лигасидаги рекордларини такрорлади. «Манчестер Сити» форварди ушбу турнирда пента-трикни расмийлаштирган уч футболчидан бири бўлди. Норвегиялик футболчи «РБ Лейпциг» дарвозасини беш марта иш\ол этди. Рекорд 2012 йилда Лионель Месси томонидан ўрнатилганди, у «Байер»га қарши ўйинда «Барселона» сафида 5та гол урган. Кейинчалик 2014 йили БАТЭ-»Шахтёр» ўйинида «кончилар» ҳужумчиси Луис Адриано ҳам шундай натижага эришган.
***
Шунингдек, «Манчестер Сити» форварди ушбу турнирнинг 25 ўйинида 30та гол (жами 33та) урди. Олдинги рекорд Рууд ван Нистелрой (34 ўйинда)га тегишли эди. Айтганча, Холанд ушбу натижага эришган энг ёш футболчи ҳам бўлди - 22 ёшу 236 кунлигида. Килиан Мбаппе 30-голини 22 ёшу 352 кунлигида киритганди.
***
«Интер» 12 йил ичида илк марта ЕЧЛ чорак финалида иштирок этади. Симоне Инзаги жамоаси «Порту»ни икки ўйин натижасига кўра ма\луб этди (1:0, 0:0). Охирги марта «неразуррилар» 2010/11 йилги мавсумда 1/4 финалга чиққанди.
14 март
МАНЧЕСТЕР СИТИ - РБ ЛЕЙПЦИГ - 7:0 (3:0)
Манчестер. «Этиҳад» стадиони. 52038 томошабин.
Бош ҳакам: Славко Винчич (Словения).
Голлар: Холанд (22-пен., 24, 45+2, 53, 57), Гюндоган (49), де Брейне (90+2).
Манчестер Сити: Эдерсон, Аке, Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз (Серхио Гомес, 64), Гюндоган (Маҳрез, 55), де Брюйне, Грилиш (Фоден, 55), Бернарду Силва, Родри (Филлипс, 63), Холанд (Альварес, 63).
РБ Лейпциг: Бласвих, Хенрихс (Клостерманн, 80), Орбан, Гвардиол, Раум, Кампль, Форсберг (Андре Силва, 63), Лаймер, Айдара (Симакан, 63), Собослаи (Ольмо, 72), Вернер (Поульсен, 63).
Огоҳлантиришлар: де Брюйне (67), Аканжи (77) - Хенрихс (21), Вернер (34).
Биринчи ўйин - 1:1
ПОРТУ - ИНТЕР - 0:0
Порту. «Драгау» стадиони. 48015 томошабин.
Бош ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша).
Порту: Диогу Кошта, Маркано, Фабиу Кардозу, Сануси (Венделл, 85), Урибе (Лоудер, 85), Груич, Эуштакиу (Андре Франку, 71), Пепе, Тареми, Галено, Эванилсон (Тони Мартинес, 71).
Интер: Онана, Дюмфрис, Дармиан (Шкриньяр, 80), Ачерби, Бастони (де Врей, 74), Димарко (Д`Амброзио, 70), Мхитарян, Чалханоглу, Барелла (Брозович, 80), Жеко (Лукаку, 70), Лаутаро Мартинес.
Огоҳлантиришлар: Пепе (79), Консейсау (90) - Дармиан (33), Жеко (69), Ачерби (90).
Четлатиш: Пепе (90+7).
Биринчи ўйин - 0:1
7 март
ЧЕЛСИ - БОРУССИЯ Д. - 2:0
Биринчи ўйин - 0:1
БЕНФИКА - БРЮГГЕ - 5:1
Биринчи ўйин - 2:0
8 март
БАВАРИЯ - ПСЖ - 2:0
Биринчи ўйин - 1:0
ТОТТЕНХЭМ - МИЛАН - 0:0
Биринчи ўйин - 0:1
15 март
РЕАЛ - ЛИВЕРПУЛЬ
Биринчи ўйин - 5:2
НАПОЛИ - АЙНТРАХТ
Биринчи ўйин - 2:0
ТЎПУРАРЛАР:
Холанд (Манчестер Сити) - 10та
Салоҳ (Ливерпуль) - 8та
Мбаппе (ПСЖ) - 7та
Винисиус (Реал) - 6та
Жоау Мариу (Бенфика) - 6та...
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Олдин хабар берганимиздек бугун Суперлига 8-тури доирасида яна икки учрашув ўйтказилди
«Ал-Ҳилол»нинг «Ал-Наср» билан қарама-қаршиликларга боғлиқ мағлубиятсиз серияси 4та ўйинга етди.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789