ЕЧЛ-2023/2024. Ярим финал. Жавоб ўйинлари: Кобелнинг дарвозаси сеҳрлангандек...

ЕЧЛ-2023/2024. Ярим финал. Жавоб ўйинлари: Кобелнинг дарвозаси сеҳрлангандек...

Килиан Мбаппе, барибир «ПСЖ»ни ЕЧЛ финалисиз тарк этадиган бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»си Килиан ва бутун Парижни ярим финалда тўхтатди.

Ваҳоланки унинг жамоаси бу жуфтликда яққол фаворит сифатида қаралаётганди. Энг ажабланарлиси, салкам 200 дақиқа давомида супер ҳужумчига эга парижликлар немислар дарвозасига йўл топа олишмади. Гарчи жавоб ўйинида бунинг учун барча имкониятлар мавжуд эди. Айниқса иккинчи бўлимда мезбонлар Кобель дарвозасини бирин-кетин ўққа тутишди, лекин дортмундликлар дарвозабонию ҳимоячилари сабр билан хавфли ҳужумларни қайтаришди. Устига-устак, 50-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпни «Боруссия» фахрий ҳимоячиси Матс Хуммельс боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва дортмундликлар финалда!

*** «Боруссия» Европанинг клублар ўртасидаги энг йирик турнири финалига чиқишда «Гамбург»ни ортда қолдирди. Дортмундликлар 1997 йилда («Ювентус» билан - 3:1) ва 2013 йилда («Бавария» билан - 1:2) финалда ўйнашган. Немис клублари орасида фақат мюнхенликлар финалда кўпроқ ўйнаган - 11 марта. «Гамбург» икки, «Айнтрахт», «Боруссия Менхенгладбах» ва «Байер» эса бир мартадан иштирок этишган.

*** 41 ёшли Эдин Терзич «Боруссия»ни финалга олиб чиққан тарихдаги учинчи мураббийга айланди. 1997 йилда Отмар Хитцфелд якунда «Ювентус»ни ютиб, чемпионликка эришган. 2013 йилди эса Юрген Клопп «Бавария»га ютқазганди.

*** «ПСЖ» сўнгги 20 йилни ҳисобга олсак, ЕЧЛда дарвоза тўсин ва устунига энг кўп зарба берган клубга айланди. Бугунги баҳсда улар нақ тўрт марта рақиб дарвозаси тўсин ва устунини пойлашди. Умуман, жорий ЕЧЛ мавсумида «ПСЖ» футболчилари дарвоза тўсин-устунига 14 марта зарба беришди. Бу эса сўнгги 20 йил ичида рекорддир.

ПСЖ - БОРУССИЯ Д. - 0:1 (0:0)

7 май. Париж. «Парк-де-Пренс» стадиони. 

46435 томошабин.

Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия).

Гол: Хуммельс (50).

ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими, Маркиньос, Лукас Бералдо, Мендеш, Фабиан Руис (Асенсио, 63), Витинья, Заир-Эмери (Ли Кан Ин, 76), Дембеле, Мбаппе, Гонсалу Рамуш (Барколя, 63).

Боруссия Д.: Кобель, Рюэрсон, Хуммельс, Шлоттербек, Матсен, Забитцер, Жан, Брандт (Нмеча, 85), Санчо (Зюле, 67), Адейеми (Ройс, 56), Фюллькруг.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Матс Хуммельс («Боруссия Д.»).

Биринчи ўйин - 0:1

-----------------------------------------------------------------

8 май

РЕАЛ - БАВАРИЯ

Биринчи ўйин - 2:2

-----------------------------------------------------------------

ФИНАЛ. 1 июнь (шанба)

Лондон (Англия). «Уэмбли» стадиони.

Тўпурарлар:

Мбаппе (ПСЖ) - 8та

Кейн (Бавария) - 8та

Холанд (Манчестер Сити) - 6та

Гризманн (Атлетико) - 6та

Родриго (Реал) - 5та

Винисиус (Реал) - 5та...