ЕЧЛ. 5-тур: Яна 4 жамоа баҳорги босқичда!

ЕЧЛ. 5-тур: Яна 4 жамоа баҳорги босқичда!

ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тури доирасидаги сешанба оқшомидаги баҳслардан сўнг «Челси», «ПСЖ», «Бенфика» ва «Боруссия Дортмунд» клублари ҳам 1/8 финалга йўлланмани нақд қилишди.

«Челси» клуби сафарда «РБ Зальцбург»ни мағлуб этди (2:1) ва бу уларга 1/ 8 финалда иштирок этишларини кафолатлади. Грем Поттер шогирдлари 10 очко жамғариб, «Е» квартетида 1-ўринни нақд қилишди. «РБ Зальцбург» ҳисобида 6 очко бор ва австрияликлар бу босқич якунига қадар «Челси»дан ўтиб кета олишмайди. «Милан» эса Загребда «Динамо» дарвозасига жавобсиз тўртта гол урганига қарамай, «кўк-анорранглилар» билан очколари тенг бўлган тақдирда ҳам ўзаро ўйинлардаги икки мағлубият туфайли «Челси»дан ўтиб кетолмайди.

«РБ Лейпциг» ўз майдонида «Реал Мадрид»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди ва «F» гуруҳидан 2-«плей-офф» йўлланмаси учун курашда энди фаворитга айланди, чунки параллел ўйинда «Шахтёр» сафарда «Селтик» билан дурангга эришди. Немисларнинг 1/ 8 финалга йўл олиши учун сўнгги турда мағлуб бўлмаслик кифоя қилади.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Манчестер Сити» билан дуранг ўйнади (0:0) ва 8 очко жамғариб, 2-ўрин билан «G» гуруҳидан «плей-офф»га йўл олди. «Сити» немисларга қарши ўйиндаги ғалаба ва дуранг эвазига 11 очко билан 1-ўринни нақд қилди. «Боруссия» эса ўзаро ўйинлардаги ғалаба ва дуранг эвазига энди «Севилья»дан (5 очко) пастга тушмайди.

«ПСЖ» 5-турда «Маккаби»ни (7:2), «Бенфика» эса «Ювентус»ни (4:3) мағлуб этишди. Ҳар икки жамоа «Н» квартетида 11 очкодан тўплади ва кейинги босқичга йўл олди. «Ювентус» (3 очко) ва «Маккаби» (3) эса Европа Лигасининг «плей-офф» босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.

 

*** «Ювентус» 2013/ 14 йилги мавсумдан бери илк бор Чемпионлар Лигаси «плей-офф» босқичига чиқа олмади. Ўшанда Антонио Конте қўл остидаги италияликлар «Реал Мадрид», «Галатасарой» ва «Копенгаген» билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаганди. Эътибор беринг, Европа Лигасида ўша мавсумда «Юве» ярим финалгача етиб борган ва у ерда айнан бугунги рақиб «Бенфика»дан устун келганди (2:1, 0:0). Ўша пайтдан бери «бянконери» Чемпионлар Лигаси финалида икки марта ўйнашга улгурди, бироқ икки марта ҳам мағлуб бўлган (2014/ 2015, 2016/ 2017).

*** «Реал Мадрид»нинг мағлубияти календарь йили ҳисобидан ЕЧЛдаги тўртинчиси бўлди. 2021/ 22 йилги мавсум доирасида «қаймоқранглилар» ушбу турнирда уч марта мағлуб бўлишганди - 1/ 8 финалда «ПСЖ» (0:1), чорак финалда «Челси» (2:3) ва ярим финалда «Манчестер Сити» (3:4). Эслатиб ўтамиз, «Реал» якунда турнир ғолиби бўлганди. Мадридликлар Чемпионлар Лигасида бир календарь йилида бор-йўғи бир марта - 2001 йили бундан кўпроқ мағлубиятга учраган. 2000, 2008 ва 2020 йилларда эса ушбу турнирда 4та ўйинда мағлуб бўлган.

*** Парижликлар еврокубокларда битта ўйинда гол уриш бўйича ўз рекордини такрорлади. Кристоф Галтье шогирдлари Хайфанинг «Маккаби» жамоасини 7:2 ҳисобида мағлуб этишди. Жамоа бунгача Чемпионлар Лигасида 2000 йилда «Русенборг» (7:2), 2001 йилда Интертото кубогида «Гент» (7:1), 2017 йилда Чемпионлар Лигасида «Селтик» (7:1) дарвозаларини ҳам етти маротабадан ишғол қилишга муваффақ бўлишган.

*** Лионель Месси «Маккаби»га қарши ўйинда «гол+ пас» тизими бўйича 4 очко жамғарди - у икки бор гол урди ва Неймар ҳамда Карлос Солер голларига ассистентлик қилди. Аргентиналик футболчи 35 ёшу 123 кунлигида турнир тарихида бир учрашувда 2+ 2 очко жамғарган энг кекса футболчига айланди. Умуман олганда, Месси жорий мавсумда «ПСЖ» сафида 16 ўйинда 11та гол урди ва 12та голга ассистентлик қилди.

«E» ГУРУҲИ

ЗАЛЬЦБУРГ - ЧЕЛСИ - 1:2 (0:1)

Зальцбург, «Ред Булл Арена».

Бош ҳакам: Сандро Шерер (Швейцария).

Голлар: Адаму (49) - Ковачич (23), Хаверц (64).

Зальцбург: Кен, Дедич, Бернардо, Павлович, Вебер (Ульмер, 78), Зайвальд, Кьергор, Сучич (Шешко, 61), Гурна-Дуат, Окафор (Шимич, 78), Адаму (Камери, 82).

Челси: Кепа, Тиаго Силва, Кукурелья, Чалоба, Пулишич (Аспиликуэта, 75), Ковачич (Лофтус-Чик, 68), Жоржиньо, Галлахер (Зиеш, 88), Хаверц, Обамеянг (Броя, 75), Стерлинг (Маунт, 88).

ДИНАМО З. - МИЛАН - 0:4 (0:1)

Загреб. «Максимир» стадиони.

Бош ҳакам: Шимон Марчиняк (Польша).

Гол: Габбия (39), Леау (49), Жиру (59-пен.), Любичич (69-авт.).

Милан: Тэтэрушану, Калулу, Кьер, Габбия, Эрнандес (Балло-Туре, 70), Беннасер (Побега, 70), Тонали, де Кетеларе (Крунич, 52), Жиру (Ориги, 81), Ребич, Леау (Мессиас, 70).

1. ЧЕЛСИ               5    3    1        1            8-3         10

2. МИЛАН              5    2    1        2            8-7         7

3. ЗАЛЬЦБУРГ     5    1    3        1            5-5         6

4. ДИНАМО З.       5    1    1        3            3-9         4

6-ТУР

2 ноябрь (чоршанба)

Челси - Динамо З.

Милан - РБ Зальцбург

 

«F» ГУРУҲИ

РБ ЛЕЙПЦИГ - РЕАЛ - 3:2 (2:1)

Лейпциг, «Ред Булл Арена».

Бош ҳакам: Даниэле Орсато (Италия).

Голлар: Гвардиол (13), Нкунку (18), Вернер (81) - Винисиус (44), Родриго (90+ 3-пен.).

РБ Лейпциг: Бласвих, Симакан (Хенрихс, 89), Орбан, Гвардиол, Раум (Диалло, 69), Форсберг (Ольмо, 69), Шлагер, Айдара (Кампль, 84), Собослаи, Андре Силва (Вернер, 69), Нкунку.

Реал: Куртуа, Начо (Алаба, 69), Милитао, Рюдигер, Кроос (Азар, 76), Тчуамени, Камавинга, Васкес (Карвахаль, 69), Асенсио, Винисиус, Родриго.

СЕЛТИК - ШАХТЁР - 1:1 (1:0)

Глазго. «Селтик Парк».

Бош ҳакам: Сердар Гэзюбююк (Нидерландия).

Голлар: Якумакис (34) - Мудрик (58).

Шахтёр: Трубин, Тейлор, Матвиенко, Бондарь, Михайличенко, Мудрик (Петряк, 90), Степаненко, Судаков (Кривцов, 90), Бондаренко, Зубков, Траоре (Сикан, 57).

1. РЕАЛ                   5    3    1        1            10-5    10

2. РБ ЛЕЙПЦИГ    5    3    0        2            9-9         9

3. ШАХТЁР               5    1        3            1            8-6         6

4. СЕЛТИК              5    0    2        3            3-10       2

6-ТУР

2 ноябрь (чоршанба)

Реал - Селтик

Шахтёр - РБ Лейпциг

 

«G» ГУРУҲИ

СЕВИЛЬЯ - КОПЕНГАГЕН - 3:0 (0:0)

Севилья. «Рамон Санчес Писхуан» стадиони.

Бош ҳакам: Бенуа Бастьен (Франция).

Голлар: Эн-Несири (61), Иско (88), Монтиэль (90/ 2).

Севилья: Дмитрович, Монтиэль, Гудель, Маркао Тейшейра, Теллес, Ракитич, Иско, Жордан, Гомес (Акунья, 77), Сусо (Ламела, 55), Дольберг (Эн-Несири, 46; Рафа Мир, 70).

Четлатиш: Хочолава (90/ 5, К.).

БОРУССИЯ Д. - МАНЧЕСТЕР СИТИ - 0:0

Дортмунд, «Сигнал Идуна Парк».

Бош ҳакам: Давиде Масса (Италия).

Фойдаланилмаган пенальти: Махрез (58, М.С.).

Боруссия Д.: Кобель, Зюле, Хуммельс, Шлоттербек, Азар (Вольф, 82), Рейна (Пападопулос, 87), Жан, Брандт, Беллингем, Адейеми (Мален, 73), Мукоко (Модест, 82).

Манчестер Сити: Ортега, Стоунз, Аке, Рубен Диаш, Канселу (Аканжи, 46), Фоден (Грилиш, 81), Гюндоган, Родри, Махрез (Палмер, 88), Холанд (Бернарду Силва, 46), Альварес.

1. МАН.СИТИ              5    3        2            0            11-1    11

2. БОРУССИЯ Д.      5    2        2            1            9-4         8

3. СЕВИЛЬЯ             5    1        2            2            5-9         5

4. КОПЕНГАГЕН          5        0            2            3            0-11       2

6-ТУР

2 ноябрь (чоршанба)

Манчестер Сити - Севилья

Копенгаген - Боруссия Д.

 

«H» ГУРУҲИ

БЕНФИКА - ЮВЕНТУС - 4:3 (3:1)

Лиссабон. «Эштадиу да Луж» стадиони.

Бош ҳакам: Сржан Йованович (Сербия).

Голлар: Антониу Силва (17), Жоау Мариу (28-пен.), Рафа Силва (35, 50) - Влахович (21), Милик (77), Маккенни (79).

Бенфика: Влаходимос, Ба (Жилберто, 81), Отаменди, Антониу Силва, Гримальдо, Жоау Мариу (Шикинью, 90/ 4), Рафа Силва (Муса, 87), Эурснес, Флорентину, Фернандес, Гонсалу Рамуш (Нерес, 87).

Ювентус: Шченсни, Бонуччи (Алекс Сандро, 60), Данило, Гатти, Куадрадо (Миретти, 60), Костич (Айлинг, 70), Рабьо, Локателли, Маккенни, Кин (Милик, 46), Влахович (Соуле, 70).

ПСЖ - МАККАБИ Х. - 7:2 (4:1)

Париж. «Парк-де-Пренс» стадиони.

Бош ҳакам: Феликс Цвайер (Германия).

Голлар: Месси (19, 44), Мбаппе (32, 64), Неймар (35), Гольдберг (67-авт.), Солер (84) - Сек (38, 50).

ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос (Кимпембе, 79), Бернат, Саншеш (Солер, 68), Руис (Сарабия, 83), Витинья (Заир-Эмери, 79), Месси, Неймар, Мбаппе (Экитик, 79).

1. ПСЖ                    5    3    2        0            14-6    11

2. БЕНФИКА        5    3    2        0            10-6    11

3. МАККАБИ Х.    5    1    0        4            6-15       3

4. ЮВЕНТУС         5    1    0        4            8-11       3

6-ТУР

2 ноябрь (чоршанба)

Ювентус - ПСЖ

Маккаби Х. - Бенфика

 

26 октябрь

«A» ГУРУҲИ

АЯКС - ЛИВЕРПУЛЬ

НАПОЛИ - РЕЙНЖЕРС

«В» ГУРУҲИ

БРЮГГЕ - ПОРТУ

АТЛЕТИКО - БАЙЕР

«С» ГУРУҲИ

ИНТЕР - ВИКТОРИЯ

БАРСЕЛОНА - БАВАРИЯ

«D» ГУРУҲИ

ТОТТЕНХЭМ - СПОРТИНГ

АЙНТРАХТ - МАРСЕЛЬ

 

Тўпурарлар:

Мбаппе (ПСЖ) - 6та

Левандовски (Барселона) - 5та

Салоҳ (Ливерпуль) - 5та

Холанд (Манчестер Сити) - 5та

Беллингем (Боруссия Д.) - 4та...