ЕЧЛ финали полякларга топширилди

ЕЧЛ финали полякларга топширилди

«Манчестер Сити» ва «Интер» ўртасида бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар Лигасининг финал баҳсига расмийлар эълон қилинди.

Ўйинни польшалик ҳакам Шимон Марциняк бошқариб боради. Унга қанотларда Сокольницкий ва Листкевич ёрдамлашишади. Марциняк жаҳон чемпионати финалида ишлаган. Шунингдек, у «Манчестер Сити» - «Реал» баҳсида ҳам бош ҳакамлик вазифасини бажарганди. 42 ёшли мутахассис мавсум давомида 31та ўйинни бошқариб борган бўлса, футболчиларга 139 марта сариқ ва 2та қизил карточка кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ финали 10 июнь куни Истанбулдаги «Отатурк» номидаги Олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида финал ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар номи ҳам маълум бўлди. Европа лигасининг ҳал қилувчи «Севилья» - «Рома» учрашувига Энтони Тейлор бошчилигидаги англиялик ҳакамлар бригадаси тайинланди. Конференциялар лигаси финали «Фиорентина» - «Вест Хэм» учрашувини Карлос дель Серро Гранде бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, «Севилья» - «Рома» учрашуви 31 май куни бўлиб ўтади. Ўйин Будапештдаги (Венгрия) «Ференц Пушкаш» стадионида бўлиб ўтади. «Фиорентина» ва «Вест Хэм» жамоалари ўртасидаги ўйин эса 7 июнь куни Прагадаги (Чехия) «Шинобо» стадионида ўтказади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.