ЕЧЛ, плей-офф: Катта ўинлар, камтар ҳисоб...

ЕЧЛ, плей-офф: Катта ўинлар, камтар ҳисоб...

Европа Чемпионлар Лигасининг дастлабки «плей-офф» ўйинидаёқ катта жамоалар ўртасидаги ўйин гувоҳи бўлдик.

 Парижда бўлиб ўтган «ПСЖ» - «Бавария» баҳсида немислар кичик ҳисобда ғалабага эришишди ва энди Мюнхендаги жавоб баҳси олдидан бироз устунликка эга.

«Милан» 9 йил деганда, ниҳоят ЕЧЛ «плей-офф»ида иштирок этди. «Россонери» шу пайтгача турнирнинг гуруҳ босқичидан чиқолмаётганди.

*** «ПСЖ» 2016 йилдан бери илк марта Чемпионлар Лигаси ўйинининг биринчи таймида биргина зарба берди. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Лионель Месси жарима зарбасини амалга оширди, бироқ тўп жонли девордан нарига ўтмади. Парижликлар охирги марта ЕЧЛда бундай ҳолатга 2016 йилнинг 12 апрелида - «Манчестер Сити» билан ўйинда дуч келишганди. Ўшанда учрашув 1:0 ҳисобида «шаҳарликлар» фойдасига ҳал бўлганди.

*** «Бавария» мағлубиятсиз серияни 20та ўйинга етказишди. Мюнхенликлар охирги марта 17 сентябрда - «Аугсбург»дан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишганди. Ўшандан бери улар 16 ғалаба ва 4та дурангга эришишди.

*** «ПСЖ» кетма-кет учинчи ўйинда мағлубиятга учради. Бунгача парижликлар Франция Кубогида «Марсел»га (1:2) ва миллий чемпионатда «Монако»га (1:3) ютқазишган. «ПСЖ» охирги марта 2020 йилда кетма-кет уч марта ютқазганди - «Бавария», «Ланс» ва «Марсел»га.

*** «Милан» 10 йил мобайнида ЕЧЛ «плей-офф» ўйинида биринчи ғалабага эришди. Бунгача «россонери» охирги марта «плей-офф»да 2013 йилнинг 13 февралида «Барселона»дан устун келишганди (2:0). Бироқ жавоб баҳсида каталонияликларга 0:4 ҳисобида ютқазишган. 2013/14 йилги мавсумда эса «Милан» мусобақанинг 1/8 финалида «Атлетико»га (0:1 ва 1:4) имкониятни бой беради ва ўшандан бери гуруҳдан чиқолмаётганди.
milan2023-chl.jpg

ПСЖ - БАВАРИЯ - 0:1 (0:0)

14 февраль. Париж, «Парк-де-Пренс» стадиони. 46435 томошабин.

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Англия).

Гол: Коман (53).

ПСЖ: Доннарумма, Ҳакими (Кимпембе, 46), Рамос, Маркиньос, Мендеш, Заир-Эмери (Фабиан Руис, 57), Солер (Мбаппе, 57), Данилу Перейра (Витинья, 75), Верратти, Месси, Неймар.

Бавария: Зоммер, Жоау Канселу (Дэвис, 46), Упамекано, Павар, де Лигт, Горетцка, Киммих, Шупо-Мотинг (Мюллер, 76), Сане (Станишич, 90), Мусиала (Гравенберх, 87), Коман (Гнабри, 76).

Огоҳлантиришлар: Кимпембе (70), Неймар (86) - Павар (26).

Четлатиш: Павар (90+2).

 

МИЛАН - ТОТТЕНХЭМ - 1:0 (1:0)

14 февраль. Милан, «Сан-Сиро» стадиони. 74320 томошабин.

Бош ҳакам: Сандро Шерер (Швейцария).

Гол: Браим Диас (7).

Милан: Тэтэрушану, Кьяер, Тиав, Калулу, Эрнандес, Салемакерс (Жуниор Мессиас, 77), Крунич, Браим Диас (де Кетеларе, 77), Тонали (Побега, 86), Жиру, Рафаэл Леау (Ребич, 90+1).

Тоттенхэм: Форстер, Эмерсон, Дайер, Лангле (Дэвис, 81), Ромеро, Перишич, Кулушевски (Ришарлисон, 70), Скипп, Сарр, Сон Хён Мин (Данжума, 81), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Тонали (80), Эрнандес (90+2) - Ромеро (48), Дайер (63).

Жавоб баҳслари - 8 март (чоршанба).

Тўпрурарлар:  Мбаппе (ПСЖ), Салоҳ (Ливерпуль) - 7тадан, Холанд (Манчестер сити) - 5та, Тареми (Порту) - 5та...

***
15 февраль

БОРУССИЯ Д. - ЧЕЛСИ

БРЮГГЕ - БЕНФИКА

Жавоб баҳслари - 

7 март (сешанба)

--------------------------------------

21 февраль (сешанба)

01:00 ЛИВЕРПУЛЬ - РЕАЛ

01:00 АЙНТРАХТ - НАПОЛИ

Жавоб баҳслари - 

15 март (чоршанба)

--------------------------------------

22 февраль (чоршанба)

01:00 РБ ЛЕЙПЦИГ - 

МАНЧЕСТЕР СИТИ

01:00 ИНТЕР - ПОРТУ

Жавоб баҳслари - 14 март (сешанба)