ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
3 май оқшомида ўтказилган Европа Чемпионлар Лигаси ярим финали дастлабки жавоб учрашуви голлар ва эътиборга молик воқеаларга бой тарзда ўтиб, якунда ғолиблик барибир,
«Ливерпул»га насиб қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимида «Вильярреал» Диа ҳамда Кокленнинг голларидан кейин икки учрашув натижасига кўра вазиятни тенглаштирганди, бироқ «ғаввослар»нинг қувончи бир бўлимга татиди, холос. Танаффусдан кейин Юрген Клопп томонидан амалга оширилган ўзгаришлар самара келтирди. 62-дақиқада Фабиньо рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Диас ўз номини таблога ёздирди - 2:2. Мане томонидан урилган учинчи гол эса интригани батамом «ўлдирди». Зотан, 47 дақиқа ўйнаган Луис Диас баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилди
*** Учрашувнинг дастлабки бўлимида «Ливерпуль» рақиб дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўлламади. «Вильярреал» эса ўзи яратган икки имкониятдан максимал фойдаланди.
*** «Ливерпуль» ўз тарихида 10-марта ЕЧЛ/ЕЧК финалига чиқди. Бундан юқорироқ кўрсаткични қайд этиш фақат «Реал», «Милан» ва «Бавария»га насиб қилган.
*** Бир мавсумда барча турнирлардаги 57та ўйинда урилган 139та гол – «Ливерпул»нинг янги рекорди.
3 май (сешанба)
ВИЛЬЯРРЕАЛ - ЛИВЕРПУЛЬ - 2:3 (2:0)
Вильярреал, Испания. «Эстадио-де-ла-Серамика» стадиони.
Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).
Голлар: Диа (3), Коклен (41) - Фабиньо (62), Диас (67), Мане (74).
Вильярреал: Рульи, Фойт, Альбиоль (Орье, 79), Пау Торрес, Эступиньян (Тригерос, 79), Ло Чельсо, Коклен (Педраса, 68), Капу, Парехо, Жерар Морено (Чуквуэзе, 68), Диа (Пако Алькасер, 80).
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон (Цимикас, 80), Тиаго Алькантара (Жонс, 80), Фабиньо (Милнер, 84), Кейта (Хендерсон, 79), Салоҳ, Мане, Диогу Жота (Диас, 46).
Огоҳлантиришлар: Капу (63), Ло Чельсо (81), Пау Торрес (85) - Александер-Арнолд (77).
Четлатиш: Капу (85, В.).
Биринчи ўйин: 0:2
4 май (чоршанба)
РЕАЛ - МАНЧЕСТЕР СИТИ
Биринчи ўйин: 3:4
ФИНАЛ
28 май (шанба)
Сен-Дени, Франция. «Стад де Франс» стадиони.
Тўпурарлар:
Бензема (Реал) - 14та
Левандовски (Бавария) - 13та
Аллер (Аякс) - 11та
Салоҳ (Ливерпуль) - 8та...
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789