Эден Азар шарафига бургер

Эден Азар шарафига бургер

Жароҳатлар, шунингдек, бургерларга меҳр-муҳаббати ортидан роса қийналган бельгиялик бетакрор иқтидор Эден Азар яқинда Фран-цияда бўлди.

У жумладан, қадрдон клуби - «Лилл»нинг уй стадионига ҳам бош суқди.

Диққатга сазовор томони, Лилл­да клуб тарбияланувчисини ўта но­о­датий тарзда қар-ши олишди. Мутлақо кутилмаган, креа­тив қабул. Хуллас, «Лилль» раҳбарияти Лига 1 25-туридан ўрин олган «Ренн»га қар-ши ўйин (2:2) чоғи ноодатий акцияга қўл урди. Аниқроқ айтсак, жамоа ташаббуси билан махсус стаканчаларга Азар профили босилди. Асосийси, Эден шарафига бургерлар сотувга чиқарилди. Маҳсулот устида бельгия­лик собиқ футболчининг формаси сурати бор. Яхшигина ҳазил. Ўша куни стадион атрофида стаканлар ва бургерлар одатдагидан анча кўп сотилганини бемалол тахмин қилиш мумкин.