Эмеридан кутилмаган жавоб!...

Эмеридан кутилмаган жавоб!...

«Вильярреал» янги мавсумга тайёргарлик доирасида шанба куни «Саутгемптон»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Ижтимоий тармоқларда испан жамоаси устози Унаи Эмери «Сент-Мэрис» стадиони ташқарисида дастхат қўйгани акс этган видео пайдо бўлди. Мухлислар орасидан бир неча киши мураббий ҳақида ҳазил қила бошлади. Мухлислардан бири Эмеридан Good ebening (Испаниялик мураббий Англияда ишлаганида саломни шундай нотўғри талаффуз қилган) иборасини айтишни сўраган бўлса, яна бири Унаига «Арсенал»да «яхши» иши борлигини айтди. Бу масхараларга жавобан Унаи Эмери кутилмаганда камерага ўрта бармоғини кўрсатди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.