АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Арсенал» ва «Манчестер Сити»нинг собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор ҳам Москвадаги «Мегаспорт» спорт саройида юбилей - 15-марта ўтказиладиган Константин Ерёменко номидаги Афсоналар Кубогида Африка жамоасининг аъзоси сифатида иштирок этади.
10-12 февраль кунларига белгиланган ушбу турнирда 6та жамоа иштирок этади: Россия, МДҲ, Европа, Африка, Лотин мамлакатлари афсоналари ва юлдузлар жамоаси. Мусобақадан икки ҳафта олдин тоголик афсона «Чемпионат» билан бўлажак мусобақа ҳақида суҳбатлашди, Аршавин ва Павлюченкони эслади, шунингдек Россия футболи ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биламизки ҳар йили бутун дунёдан футбол юлдузлари Россияга келишади. Афсоналар Кубоги сиз учун нима?
- Ҳа, бу ажойиб! Мен бундай мусобақани жаҳон футболи афсоналарини кўриш ва ўйнаш учун ажойиб имконият деб атаган бўлардим. Мен учун бундай тадбирнинг бир қисми бўлиш бахтдир. Аслида бундай лойиҳаларда иштирок этишга қизиқаман. Туйғуларим фақат энг ижобий ва кучли.
- Турнирга кўпчилик келади, масалан, Эммануэль Эбуэ, Майкон... Эски танишлар билан учрашишдан олдин қандай ҳис-туйғулар бор?
- Буни сабрсизлик билан кутяпман! Албатта, баъзи қизиқ онлар ва қандай қилиб биргаликда машқ қилиб, майдонга тушганимизни эслашга ишончим комил. Баъзан бир вақтлар қандай бахтли бўлганимни ҳис қилиш учун орқага қайтиш жуда яхши ва тўғридир. Аммо шуни ҳам айтишим керакки нафақат собиқ клубдошларни, балки собиқ рақибларни ҳам кўриш ёқимли бўлади.
- Турнирда Россия жамоаси ҳам ўйнайди. Сиз унинг айрим вакилларига қарши ўйнагансиз. Кимга қарши туриш энг қийин бўлганини эслай оласизми?
- Бу қийин бўлади, чунки фаолиятимда рақибларим жуда кўп бўлган. Бирор фамилия хаёлга келмаяпти! Аммо ишончим комилки, бу ўйинлар қийин, қизиқарли ва ҳаяжонли ўтган. Агар умуман рус футболчилари ҳақида гапирадиган бўлсак, албатта, Аршавинни эслайман. У ғайриоддий йигит эди.
- Ундай бўлса Андрей ҳақида қизиқарли ёки ғайриоддий бирор воқеани айтиб берсангиз.
- Майдон ташқарисида ёки машғулотларда у билан ҳеч қачон алоҳида мулоқот қилмаганмиз. Фақат машқлардан кейин душга бориб, кейин уйга кетаётган меҳрибон йигитни эслайман.
- Аршавин даражасини баҳолаб берсангиз. Россияда у Европа футболида ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этмаган деган фикр бор...
- «Арсенал»да қачон ўйнаганини билмайман, у энг яхшиларидан бири эди. Андрей яхши эди. Унинг «Ливерпуль» дарвозасига йўллаган покерини ҳеч қачон унутмайман, бу ақл бовар қилмайдиган ўйинчининг ажойиб ижроси эди. Футболчининг фаолиятидаги кўп нарса унинг табиати ва имкониятларига боғлиқ. Аршавин бирон бир жойда бу масалага жиддий муносабатда бўлмагандек туюлиши мумкин, аммо бу умуман тўғри эмас. Мен унинг машқ қилаётганини, «Арсенал»да ўйнаганини, АПЛ ва ЕЧЛда катта жамоаларга гол урганини ва бу Россия терма жамоаси учун нимани англатишини кўрдим. Амалга оширилмаган потенциали ҳақида эса шундай дейман: сиз ҳеч нарсадан афсусланишингиз шарт эмас. Аммо, шунингдек, Андрей бундан ҳам яхшироқ иш қилиши мумкинлигига аминман.
- «Арсенал»ни «Манчестер Сити»га алмаштиргансиз, «тўпчилар» дарвозасига гол уриб, уни Лондон мухлислари трибунаси қаршисида нишонлагансиз. Бу билан уларга нима демоқчи бўлгансиз?
- Мен бу клубни тарк этиб, унга гол урганимдан хурсанд бўлдим. «Арсенал» мухлислари мени ва ота-онамни ҳақорат қилишди, буни ўйин олдидан эшитгандим. Бунинг эвазига нима қилишим мумкин? Фақат севимли жамоа дарвозасига гол уриш ва бу одамларни хафа қилиш.
- «Реал»да Моуриньо қўл остида ўйнагансиз. Жозе ҳақида айтар сўзингиз борми?
- Моуриньо - бошқача, ҳамма каби эмас. У футбол ҳақида мутлақо ноёб тасаввурга эга: мудофаа қурилиши, ҳужумларни ривожлантириш, менталитет. Мен Мадридда бор-йўғи олти ой бўлдим, лекин унинг ҳар бир машғулотини диққат билан тингладим, ҳар бир сўзни ёдладим. Ҳа, мен у билан узоқ вақт ишламаганман, лекин Жозе менга энг кўп таъсир қилган мураббийлардан бири эканлигига ишонаман.
- Фаолиятингиздаги биринчи клублардан бири «Монако» эди. У ерда 3 йил ўйнадингиз. Айни пайтда ушбу клубни кузатиб борасизми?
- Мен қўпол кўринишни хоҳламайман, лекин футболдаги йиллар давомида ундан қисман чарчадим ва бир вақтлар ўйнаган барча жамоаларни кузатмайман. Мен оилам билан кўп вақт ўтказишим, яқинларимга ғамхўрлик қилишим керак. Шундай экан, ҳозир ўзимни футболга тўлиқ бағишлашим мумкин эмас. Албатта айтишим мумкинки, «Монако» ўйинларини томоша қиламан, бу жамоа ҳақида қайғураман.
- Россияда ҳозир УЕФАдан ОФКга ўтишини муҳокама қилмоқдалар. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз ва Россия футболи қандай вазиятга тушиб қолди?
- Россия футболи эртами-кечми жаҳон спортига, ЖЧ ва Евро каби йирик турнирларга қайтиши керак. Чунки бу мамлакат сайёрадаги энг каттаси, аҳолиси таъсирчан, бу жуда муҳимдир. Ва у футболга қайтиши керак.
- Россия клубларидан ҳеч қачон таклифларингиз бўлганми?
- Москванинг «Спартак» клубидан бир неча бор бўлган. Аммо мен Африкадан келган ёш йигит эдим ва олдимда «Арсенал», «Тоттенхэм», «Манчестер Сити», «Реал» каби дунёдаги энг яхши клубларда ўйнаш имкониятим бор эди. Менда Россияни танлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ эди. «Спартак» 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2012 йилларда, яъни улар мени ўз сафига қўшиш учун нақ 5 йил давомида уринишди. Уларга нима кераклигини тушунгандим, лекин Англия мен учун энг жозибали вариант эди.
МУҲАММАДХОН тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789