Энди «Навбаҳор» учун плюс, «Металлург»да эса яна минус

Энди «Навбаҳор» учун плюс, «Металлург»да эса яна минус

13-турдан ўрин олган «Нефтчи» - «Навбаҳор» ўйини натижаси мутлақ «Пахтакор» фойдасига ишлаганди.

Энди бунинг акси кузатилди: «шерлар» ўз майдонларида «Андижон»ни енголмадилар (1:1), «Насаф» эса Фарғонада «Нефтчи»га бас келолмади (1:2). Бу вақтда «Навбаҳор» Наманганда «Бухоро»дан бир амаллаб 3 очко тортиб олди ва турнир жадвалининг якка пешқадамига айланди. ОКМКнинг пешқадамлар гуруҳига анча яқинлашиб олганини ҳам назардан қочирмаслик керак.
Бугун ўтказилган турнинг сўнгги ўйинида эса «Металлург» яна мағлубиятга тенг дуранг натижа қайд этди.  

* «Андижон» 2010 йилдан буён «Пахтакор»га қарши сафар ўйинида илк марта очко олди. Водийликлар ўшанда пойтахтда 0:0 ҳисобини қайд этишганди. 

* «Бунёдкор» дарвозабони Суҳроб Султонов 11та пенальтидан 7тасини бартараф этди. 

* «Бунёдкор»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 8та ўйинга етди - 3та дуранг ва 5та мағлубият.

* Азиз Амонов («Насаф») 66:36-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 35 сониядан кейин (67:11-дақиқа) гол урди. 

* «Нефтчи» биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаган ягона жамоа бўлди - 6та ғалаба ва 7та дуранг.

* Рубин Хебай («Андижон») 11та ўйинда «Гол+пас» тизими бўйича 11 балл тўплади (9та гол ва 2та ассист.). Қолаверса, албаниялик ҳужумчи Суперлигада қаторасига 7та ўйиндан буён гол урмоқда.

«НЕФТЧИ» — «НАСАФ» - 2:1 (0:0)
2 июль. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 13800 томошабин. 
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров.
VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.
VAR ассистенти: Темур Гайнуллин.
Голлар: Тома Табатадзе (51-пен., 84) - Азиз Амонов (68). 
«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов (9. Улуғбек Ҳошимов, 46), 13. Лут-фулло Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров (70. Аббос Ғуломов, 72), 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (11. Иззатилла Абдуллаев, 87), 23. Диёр Туропов, 24. Ғуломҳайдар Ғуломов.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 9. Жавоҳир Сиддиқов, 18. Баҳром Абдураҳимов (99. Азиз Амонов, 67), 19. Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8. Зафармурод Абдураҳматов, 67), 34. Шерзод Насруллаев (15. Жўрабек Маннонов, 90), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов (17. Суҳроб Нуруллоев, 90).

Огоҳлантиришлар: Диёр Туропов (69) —Ҳусниддин Алиқулов (36).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Тома Табатадзе («Нефтчи»).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.

 

13-ТУР ЎЙИНИ
«ОЛИМПИК» — «МEТАЛЛУРГ» - 1:2 (1:0)
26 июнь. Тошкент. «Жар» стадиони.  413 томошабин. 
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Достон Раҳмонов. 
VAR ҳаками: Азиз Асимов.
VAR ассистенти: Кристина Середа.
Голлар: Жасур Жалолиддинов (28) - Забиҳилло Ўринбоев (66, 81). 
«Олимпик»: 1. Шукрон Йўлдошев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 6. Беҳзод Шамсиев, 8. Нодир Абдухолиқов (15. Мустафо Абдуманнопов, 71), 10. Фаррух Мухторов (21. Муҳаммадазиз Иброҳимов, 65), 11. Отабек Жўрақўзиев, 17. Темур Мамасиддиқов (9. Муҳаммадали Ғиёсов, 71), 30. Жасур Жалолиддинов, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов.

«Металлург»: 87. Акмал Ортиқов, 4. Керим Палич, 7. Ҳусниддин Ғофуров, 9. Забиҳилло Ўринбоев, 10. Бектемир Абдуманнонов (6. Ху-дойшукур Сатторов, 88), 11. Дамир Темиров (21. Абдужалил Маназаров, 90+2), 14. Аброр Тошқўзиев, 17. Владислав Касминин, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 23. Беҳруз Шодмонов  (30. Иброҳим Ибрагимов, 46), 91. Марко Обрадович (25. Шаҳзод Неъматжонов, 46).

Огоҳлантиришлар: Беҳзод Шамсиев (17) — Дамир Темиров (21), Аброр Тошқўзиев (42), Иззатулло Пўлатов (63, зах.), Нозим Эсанов (71, мураб.), Акмал Ортиқов (90+2), Керим Палич (ўйиндан кейин).
Четлатиш: Ҳусниддин Ғофуров (58, М.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Забиҳилло Ўринбоев («Металлург»).
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Жамшид Имомов.

«ПАХТАКОР» - «АНДИЖОН» - 1:1 (0:0)

29 июнь. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 

3216 томошабин. 

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов, Маъмур Илҳомов.

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев.

VAR ассистенти: Ҳусан Музаффаров.

Голлар: Ҳожиакбар Алижонов (53) - Рубин Хебай (78).

«Пахтакор»: 35. Санжар Қувватов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Достон Турсунов, 7. Одил Ҳамробеков, 8. Азиз Турғунбоев (11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 62), 10. Драган Черан, 

14. Аббос Файзуллаев, 17. Достон Ҳамдамов (77. Дилшод Саитов, 46), 27. Сардор Собирхўжаев (88. Шаҳзод Азмиддинов, 81), 28. Диёр Холматов, 34. Фаррух Сайфиев.

«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 4. Дилшод Комилов, 8. Фарҳод Бекмуродов (23. Шерзод Эсанов, 60), 9. Леван Арвеладзе, 14. Абдураҳмон Комилов, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 

21. Ильдар Маматказин, 26. Муҳаммадкарим Тоиров (10. Илҳом Абдуғаниев, 60), 66. Илҳом Алижонов, 88. Нодари Кавтарадзе (11. Сардор Абдунабиев, 22), 99. Рубин Хебай (7. Бобур Фарҳодов, 90+4).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Рубин Хебай («Андижон»).

Назоратчи: Темур Галеев.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Албатта, натижадан хурсандман. Чемпионат пешқадамидан очко тортиб олиш осон эмас. Йигитлар гол қўйиб юборганимизга қарамай, астойдил тиришишди ва шундай натижага ҳақли ўйин кўрсатишди. Ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин кўпроқ ҳужумга ўтдик ва яна гол уришимиз мумкин эди. Ҳа, рақиб ортга чекинишга мажбурлади, лекин такрорлайман, иккинчи бўлимда олдинроқда ўйнашга ҳаракат қилдик. Хебайнинг амалда шартномаси бор ва умид қиламанки, мажбуриятларини ҳисобга олиб, жамоада қолади. Мана, ҳомий ёрдами билан қарздорлик ёпилмоқда. Қисқаси, Рубиннинг мавсум охиригача қолишига ишонаман. Ўз навбатида мураббий сифатида бу футболчини таркибда ушлаб қолиш йўлида барчасига тайёрман. Иккинчи давра оғир кечишини сезиб турибмиз. Ниҳоят, ўз стадионимизга қайтамиз ва етакчиларга қарши мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Бўшашмаймиз, чунки мақсад юқори қўйилган. Албатта, мураббий сифатида баъзи позицияларни мустаҳкамламоқчиман.

Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Бизга аввало, ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Хоҳиш бор, аммо тажовузкорлик йўқ. Ҳужумда тезкор ҳаракатланолмаяпмиз. Рақиб 2та зарбадан 1та гол урди. Афсуски, шундай ўйинлар ҳам учраб туради. Бизда эса жуда кўп вазият юзага келди, фақат якуний зарбада оқсадик. Қайтараман, ҳужум бор, рақиб жарима майдонига ёриб киряпмиз, бироқ бундан самара чиқаролмаяпмиз. Ёрқин ҳужумчи керак. Ҳозир бизда ўзи тўп қидирадиган, уни қабул қилиб, ичкарига ёриб кирадиган «9-рақам» йўқ. Танаффусда четга чиқишни режалаштиргандик, аммо шу ерда қоладиган бўлдик. Қозоғистонда «Қайрат» билан назорат ўйини бор, шуни ўтказиб ортга қайтамиз. Таркиб кучайтирилади, албатта. Анчадан буён шу иш билан шуғулланяпмиз. Янги «қон» керак, акс ҳолда, ривожланиш сезилмайди. Маҳаллий футболчи оламизми ёки легионер? Униси ҳам, буниси ҳам. Жараён осон эмас, лекин таркиб кучайтирилади, албатта. Ҳожимат Эркинов қайтадими? Музокара давом этмоқда. Эркинов ўйинимизни кучайтирган бўларди. Кўрамиз. Яширадиган нарсамиз йўқ.

«ҚИЗИЛҚУМ» — «БУНЁДКОР» - 2:0 (1:0)

30 июнь. Навоий. «Ёшлар» СМ. 3852 томошабин.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Ҳусниддин Баҳодиров, Дилшод Жуманиёзов, Ерлан Нуржанов.

VAR ҳаками: Илья Ильин.

VAR ассистенти: Акмал Ғиёсов.

Голлар: Ислом Кенжабоев (38), Ислом 

Тошпўлатов (53-пен.).

Фойдаланилмаган пенальтилар: Ислом 

Кенжабоев (7) - Расул Йўлдошев (69).

«Қизилқум»: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Самандар Шукруллаев, 10. Ислом Кенжабоев (28. Акмал Музаффаров, 90+10), 11. Жасур Холтўраев

(4. Илҳом Ваҳобов, 75), 13. Николай Тарасов, 23. Шерали Жўраев, 24. Ифеаньи Ифеаньи, 

25. Азиз Усмонов, 30. Ислом Тошпўлатов 

(6. Мурод Раҳматов, 83), 79. Диёр Раҳматиллоев, 87. Алишер Саноев.

«Бунёдкор»: 32. Суҳроб Султонов, 2. Алексей Носко, 4. Даврон Эргашев (7. Акбар Исматуллаев, 46), 5. Жасур Ёқубов (14. Аҳмад Анваров, 58), 6. Авазбек Ўлмасалиев, 8. Шоҳруҳ Абдураҳмонов (3. Маҳмуд Маҳамаджонов, 58), 

10. Расул Йўлдошев (37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 79), 22. Усмонали Исмоналиев, 33. Дониёр Абдуманнопов (99. Умид Султонов, 76), 

34. Суҳроб Иззатов, 88. Жаҳонгир Ўрозов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Саидов (90+8, бош мураб.) — Маҳмуд Маҳамаджонов (75).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шерали Жўраев («Қизилқум»).

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Даврон Иброҳимов.

Мурод Отажонов («Бунёдкор» бош мураббийи): - Оғир ўйин, айниқса, ҳужумда қийналдик. Тўп назоратини ушладик, аммо вазиятларни якунлашда муаммолар бор. Тезроқ ҳаракатланиш лозим эди. Рақибга вақт бердик. Клубнинг янги директори - футбол ичида улғайган инсон ва вазият қандайлигини яхши билади. Биринчи даврани тугатдик, энди ҳар томонлама ўйлаб, қайси томонга юришимизни муҳокама қиламиз. Таркибни кучайтиришимиз шарт. Гол уролмаяпмиз, олдинга тез ўтолмаяпмиз. Расул Йўлдошев икки ҳафталик жароҳатдан сўнг қайтди. Пенальтидан гол уролмаганида қўрқинчли томони йўқ - футболда учраб турадиган ҳолат. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Иванович ҳам яқин орада сафга қайтади. Ундан умид катта. 

Жамшид Саидов («Қизилқум» бош мураббийи): - Биринчи навбатда, йигитларга раҳмат. Улар топшириқни аъло даражада бажаришди. Энди 7 июль куни Дукентда икки ҳафталик йиғин бошлаймиз. Таркибга янги футболчилар қўшилишади. Жамоада аввало, йигитларни бирлаштирдим. Тактикада ҳам ўзгаришларга қўл урдик. Яна рақибларни ўрганиб чиқдик. Ҳали таркибда ҳам, ўйин услубида ҳам ўзгаришлар бўлади. Менимча, иккинчи давра қизиқроқ ўтса керак.

«СЎҒДИЁНА» - ОКМК - 1:2 (0:1)

1 июль. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 

1630 томошабин.

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, 

Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жалолиддин Ҳусниддинов.

VAR ҳаками: Раҳим Каримов.

VAR ассистенти: Обид Жумаев.

Голлар: Самандар Мавлонқулов (90+5) - 

Мартин Боаке (28), Миржаҳон Мираҳмадов (73).

«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 6. Алишер Салимов (4. Элёр Орифов, 58, 8. Искандар Шайқулов (88. Самандар Мавлонқулов, 84), 

9. Зенан Займович, 10. Жавоҳир Қаҳрамонов, 12. Хислат Халилов (18. Миржалол Абдумуталов, 46), 14. Бобур Йўлдошев, 15. Тарик Исич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 28. Станислав Андреев, 32. Нодир Сойибов (7. Сердер Сердеров, 67).

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 10. Хуршид Ғиёсов, 15. Ойбек Рустамов (4. Миржамол Қосимов, 90), 22. Шоҳруҳ Гадоев (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 53), 27. Мартин Боаке (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 71), 29. Виталий Денисов 

(2. Акрам Комилов, 71), 88. Сияваш Ҳақназари (17. Санжар Турсунов, 90).

Огоҳлантиришлар: Миржалол Абдумуталов (63), Тарик Исич (82), Самандар Мавлонқулов (90+1) — Дилшод Аҳмадалиев (32), Шоҳруҳ Гадоев (51), Хуршид Ғиёсов (69), Миржаҳон Мираҳмадов (90+7).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Мартин

Боаке (ОКМК).

Назоратчи: Зокир Қодиров.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи): - Бу жуда ҳам муҳим ўйин эди, чунки аввалги турда «Насаф»дан енгилдик. Қолаверса, биринчи даврани яхши кайфиятда якунлашга ҳаракат қилдик. «Сўғдиёна» аввалги турда «Сурхон»га ютқазганди ва бугун жиддий кураш тақдим этишини билардик. Ҳаво ҳам кечагидан иссиқроқ бўлди ва биринчи бўлимда суръатни оширолмадик. Танаффусдан кейин қарши ҳужумларда яхши вазиятлар яратдик, фақат улардан фойдаланолмадик. Охирида қўйиб юборилган гол эса бир неча дақиқа интрига яратди. Асосийси, керакли 3 очкога эга чиқдик.

Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Рақиб салоҳияти ва сифатли футбол намойиш этишини билардик. Футболчилари ҳам индивидуал маҳорат бобида бироз устунроқ. Бироқ бундай хатоларларга йўл қўйишимизни кутмагандим. Биринчи голдан сўнг руҳият ўзгарди ва танаффусда йигитларга таъсир кўрсатишга уриндим. Афсус, мағлубиятдан қочолмадик. Қанотлардан узатмалар кўп, аммо сифати паст. Қисқаси, рақиб муносиб ғалабага эришди. Ҳаммасини майда деталлар ҳал қилди...

«НАВБАҲОР» — «БУХОРО» - 1:0 (0:0)

1 июль. Наманган. «Марказий» стадиони. 

9323 томошабин.

Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Достон Мирзараимов.

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

VAR ассистенти: Анвар Маражабов.

Гол: Милош Милович (81).

«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 5. Милош Милович, 6. Иброҳим Йўлдошев (31. Лука Чермель, 83), 8. Жасур Яхшибоев, 10. Жамшид Искандеров, 14. Жамшид Болтабоев, 21. Темурхўжа Абдухолиқов, 22. Игорь Голбан, 23. Йован Жокич, 27. Шаҳбоз Жўрабеков (11. Шоҳруз Норхонов, 78), 77. Асадбек Собиржонов (17. Аброр Исмоилов, 46).

«Бухоро»: 20. Сардор Қобулжонов, 5. Дилшод Жўраев, 9. Алeксандр Касьян (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 60), 14. Рустам Абдуҳамидов

(24. Сардор Иззатов, 57), 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 25. Аббос Отахонов (15. Обид Жўрабоев, 35), 70. Алeксандар Станиславлевич, 80. Фаррух Иброҳимов, 88. Всeволод Нихаев, 91. Асилжон Бeгимқулов, 99. Жавоҳир Рўзиев (77. Файзулло Жуманқўзиев, 57).

Огоҳлантиришлар: Жасур Яхшибоев (45), Жамшид Искандеров (87) — Фаррух 

Иброҳимов (24), Сардор Қобулжонов (39), Асилжон Бегимқулов (53).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Сардор Қобулжонов («Бухоро»).

Назоратчи: Темур Абдуллаев.

Комиссар: Жамшид Имомов.

Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи): - Турли вазифалар учун курашаётган икки жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. «Навбаҳор» чемпионликка интиляпти, биз эса лигада қолишга. Жамоалар ўртасидаги тафовут ҳозирча шундай. Лекин ўйин тенг курашлар остида кечди. Ҳа, рақиб тўпга эгалик қилиш ва стандарт вазиятлар бўйича устунроқ кўринди. Шунинг баробарида бизда ҳам етарлича вазиятлар юзага келди. Афсуски, гол уролмадик, рақиб аксинча, ўз имкониятидан фойдаланди. Бугун ҳаво ҳарорати баландлигиданми, айрим йигитларда чарчоқ сезилди. Марказий ҳимоячи ва Александр Касьян айнан шунинг учун алмаштирилди. Вақтни ата­йин чўзиш ҳақида кўрсатма берилмаган. Аксинча, дарвозабонимизга тўпни тезроқ ўйинга киритиш кераклигини уқтириб турдик. Норхонов маҳоратли ҳужумчи, кучли томонлари етарли. Балки унда «Навбаҳор»га мослашиш жараёни қийинроқ кечаётгандир. Очиғи, «Нав­баҳор»нинг барча чизиқларида савияли футболчилар бор. Қолаверса, жамоа уйида ўйнаганида, руҳий устунликка эга бўлади. «Нав­баҳор» яқин орада халқаро мусобақада ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Жамоага бу борада омад тилайман.

Самвел Бабаян («Навбаҳор» бош мураббийи): - Турнир жадвали ҳолати ва сўнгги ўйинлардаги босимни назарда тутсак, бугунги ғалаба жуда муҳим. Рақиб ҳимояда кескин ўйнаган бўлсада, якунда уни хато қилишга мажбур эта олдик. Суперлига клублари моддий-техник базасини тобора кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Бундан фақат лига ютади. Ўтган мавсум чемпионлик масаласи сўнгги турда ҳал бўлгани жамоалар даражаси ошганини англатади. Иккинчи даврада барча жамоалар ўз таркибини кучайтиришга уринади. Қайси клуб яхшироқ тайёр бўлса, унда чемпионлик учун имконият ошади. 17 ёшли ўсмирларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, ЖЧга йўлланма олишди. Терма жамоа таркибида «Навбаҳор»дан 4 нафар футболчи борлигидан хурсандмиз, албатта. Бу - ёшлар билан тўғри ишлаётганимиздан дарак. Албатта, таркибимизни янада кучайтиришни истаймиз. Бу борада иш кетмоқда. Аниқ айта оламан, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва кучлироқ таркиб билан киришади.

«ОЛИМПИК» — «СУРХОН» - 1:1 (1:0)

2 июль. Тошкент. «Жар» стадиони. 

879 томошабин.

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Ғайрат Жўраев.

VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев.

VAR ассистенти: Санжар Шоюсупов.

Голлар: Темур Мамасиддиқов (59) - Силванус Нимели (76).

«Олимпик»: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 

2. Саидазамат Мирсаидов, 4. Одил Абдумажидов, 44. Асадбек Раҳимжонов, 19. Аҳмадулло Муқимжонов, 23. Абдурауф Бўриев, 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (10. Фаррух Мухторов, 58; 18. Сардор Маҳмудов, 90+3), 30. Жасур Жалолиддинов (8. Нодир Абдухолиқов, 82), 11. Отабек Жўрақўзиев (9. Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 17. Темур Мамасиддиқов, 37. Алишер Одилов (15. Мустафо Абдуманнопов, 90+3).

«Сурхон»: 1. Артём Потапов, 2. Бобур Асқаров, 3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 7. Достон Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 17. Жаҳонгир Абдусаломов (77. Асадбек Каримов, 58), 

18. Силванус Нимели (9. Муҳаммадали Абдураҳмонов, 89), 19. Нуриддин Ҳасанов (15. Диёр Рамазонов, 66), 27. Асилбек Жумаев (5. Азиз Пирмуҳаммадов, 89), 55. Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66. Беҳруз Шайдулов.

Огоҳлантиришлар: Ҳамидулло Абдунабиев (24), Жасур Жалолиддинов (53), Асадбек 

Раҳимжонов (66) — Артём Потапов (90+5).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Темур

Мамасиддиқовв («Олимпик»).

Назоратчи: Игорь Нехочин.

Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов.

Сергей Арслонов («Сурхон» бош мураббийи): - Асабий ўйин. Рақибнинг кучли томонларини билардик. Биринчи бўлимда «Олимпик»нинг айрим ҳудудларни назорат қилишига халақит беролмадик. Танаффусдан кейин эса вазиятни ўзгартира олдик. Ўйиндаги вазиятлардан келиб чиқсак, дуранг - адолатли натижа. Жамоамиз амбицияси кучли ва ҳозирги натижаларимиз тасодифий эмас. Айтишим мумкинки, хоҳиш борасида бирор жамоага ютқазмадик. Ёшларга эътибор қаратаётганимиз ўз самарасини беряпти. Масалан, Жумаев ёшлар жамоасида ўйнаб, эътиборга тушди ва у бугун асосий таркиб вакили. Яна бир томони, ёшларни ўз минтақамиздан қидиряпмиз. Зеро, Сурхондарё истеъдодли футболчиларга бой. 

Темур Кападзе («Олимпик» бош мураббийи): - Афсус, ғалабани қўлдан чиқардик. Бироз ғалати гол қўйиб юбордик. Бу вазиятда Нимелининг айёрлиги ҳам бор. Силванусни яхши қўриқлашга уриндик, аммо фақат ўша вазиятда уни кўздан қочирдик. Иссиқда ҳаво етишмаган бўлсада, икки жамоа ҳам охиригача курашди. Биринчи даврада камчиликлар кўзга ташланди, албатта. Ўйлайманки, мавсумнинг дастлабки ярмида йўқотилган очколар ўрнини иккинчи даврада тўлдира оламиз. Захира ўриндиғимиз у қадар кенг эмас. Жия­нов ўрни ҳам яққол сезилди. Олдинги чизиқда яхши ижрочиларга эга бўлганимизда, иккинчи бўлимда янада яхшироқ ўйнардик.

«НЕФТЧИ» — «НАСАФ» - 2:1 (0:0)

2 июль. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 

13800 томошабин.

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ҳусан Музаффаров.

VAR ҳаками: Аҳрол Рисқуллаев.

VAR ассистенти: Темур Гайнуллин.

Голлар: Тома Табатадзе (51-пен., 84) - 

Азиз Амонов (68).

«Нефтчи»: 12. Владимир Назаров, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Умар Адҳамзода, 8. Нурилло Тўхтасинов (9. Улуғбек Ҳошимов, 46), 13. Лут-фулло Тўраев, 19. Мирзоҳид Ғофуров (70. Аббос Ғуломов, 72), 20. Анвар Ғофуров, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 22. Тома Табатадзе (11. Иззатилла Абдуллаев, 87), 23. Диёр Туропов, 

24. Ғуломҳайдар Ғуломов.

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 2. Алибек Давронов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб 

Ғайбуллаев, 9. Жавоҳир Сиддиқов, 18. Баҳром Абдураҳимов (99. Азиз Амонов, 67), 19. Лима Круз, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (8. Зафармурод Абдураҳматов, 67), 34. Шерзод Насруллаев (15. Жўрабек Маннонов, 90), 77. Ойбек Бозоров, 92. Умар Эшмуродов (17. Суҳроб Нуруллоев, 90).

Огоҳлантиришлар: Диёр Туропов (69) —

Ҳусниддин Алиқулов (36).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Тома

Табатадзе («Нефтчи»).

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.

Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Икки жамоа ҳам бир хил схемада ўйнагани учун асосан юқоридаги тўплар учун кураш кечди. «Нефтчи» бу услубни яхши ўзлаштирган. Стандарт вазиятларда ўйнашни ҳам. Рақиб 2та шундай вазиятдан гол урди. Айниқса, жарима зарбасида футболчилар хато қилишди, дарвозабон ҳам. Ҳакамликни муҳокама қилмоқчи эмасман. Бугун балки хатолар кузатилгандир, аммо гапиришни истамайман. Вақтида ҳакамлик ҳақида гапирганман. Келинг, бугун айбни ҳакамдан изламайлик. Ҳужумда ўзимиз суст ҳаракатландик. Акмал Мозговой эрталаб ўйнолмаслигини айтди, шунинг учун уни қайдномага киритмадик. Менимча, дуранг адолатлироқ натижа бўларди. Чунки ўйин тенг курашлар остида ўтди. 

Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - «Насаф»га қарши ўйнаш қийин, айниқса, очиқ футбол кўрсатиб бўлмайди. Шунинг учун ҳимояда тартибли, ҳужумда унумли ҳаракатланишимиз керак эди. Буни қайсидир вазиятларда уддаладик, баъзиларида йўқ. Бизда рақобат бор ва ким ҳақлироқ бўлса, ўша майдонга тушади. Назаров ҳақида ҳам шу гап. Ҳа, у бошида техник хатоларга йўл қўйди. Назаров ҳали ёш ва хатоларини тўғрилашга улгуради. Рубин Хебайга қизиққанимиз рост, аммо ҳозир катта пулга футболчи сотиб ололмаймиз. Уни Саудия ёки Қатарнинг бойроқ клублари харид қилиши мумкиндир... «Урал» билан «ўртоқлик» режаларимга ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Асосийси, Фарғонада футбол байрами бўлади. Ахир РПЛ клуби стадионимизга келади. Жамоага озгина янги «қон» зарур. Асосий таркибни ҳам, захирани ҳам кучайтиришга ҳаракат қиламиз. 

----------------------------------------------------------

3 июль (душанба)

 «МЕТАЛЛУРГ» - «ТУРОН»-1:1 (0:0)

Голлар: Ҳумоюн Муртозаев 76', Шаҳзод Нематжонов 78'

Ҳакамлар: Фарруҳ Янсупов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Никита Мустафин   

VAR ҳаками: Равшан Абдувоҳидов 

AVAR: Ҳусан Худойбердиев 

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров 

Комиссар: Бекзод Арипов

"Металлург": 87.Акмал Ортиқов, 6.Ҳудойшукур Сатторов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов (19.Эрган Исмоилов 85'), 11.Дамир Темиров (21.Абдужалил Маназаров 85'), 14.Аброрбек Тошқўзиев, 17.Владислав Касминин, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 23.Беҳруз Шодмонов, 25.Шаҳзод Нематжонов, 30.Иброҳим Ибрагимов.

Захира: 99. Владимир Вагин, 15.Риан Исламов, 20.Далер Шарипов, 33.Иван Йосович, 66.Иззатилло Пўлатов, 97.Муҳамадали Алиқулов.

"Турон": 35.Раҳимжон Давронов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 5.Марлен Чобанов, 10.Ҳумоюн Муртозаев (40. Абега Энянг Нгу 82'), 14.Ҳуршид Мухторов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 18.Абдуғани Камолов (34. Саидафзалхон Аҳроров), 19.Сардор Абдураимов, 45.Асадбек Саитхонов (11. Шоҳназар Норбеков), 55.Ҳушнудбек Авилов (2. Абдулазизхон Абдурашидов), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 1. Достонбек Тўхтабоев, 99. Ҳумоюншох Сайётов, 3. Абдувосидхон Абдурашидов, 9. Азизбек Ибрагимов, 43. Шоҳжаҳон Умаров.

Огоҳлантиришлар: Ҳуршид Мухторов 50', Марлен Чобанов 90+2'

 

11-ТУР ЎЙИНИ

15 август (сешанба)

«НАСАФ» - «ПАХТАКОР»

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - ТОМА ТАБАТАДЗЕ («НЕФТЧИ»)

Бу сафар яна легионерлар бош ролга чиқишди - Рубин Хебай, Мартин Боаке, Милош Милович, Силванус Нимели, Тома Табатадзе. Айниқса, «Нефтчи»нинг грузия­лик вакили оғирроқ тош босадиган натижа қайд этди. Ҳар ҳолда, «Насаф» билан баҳс­да «дубль» қайд этиш асносида жамоаси ғалабасига асос солиш - катта гап. Томанинг 84-дақиқада жарима зарбасидан урган ҳал қилувчи голи эса - тур безаги.

 

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ 

- Таркиб кучайтирилади, албатта. Анчадан бу-ён шу иш билан шуғулланяпмиз. Янги «қон» керак, акс ҳолда, ривожланиш сезилмайди. Мак-сим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).

- Охирида қўйиб юборилган гол бир неча дақиқа интрига яратди. Асосийси, керакли 3 очкога эга чиқдик. Миржалол Қосимов (ОКМК бош мураббийи)

- Вақтни атайин чўзиш ҳақида кўрсатма берилмаган. Аксинча, дарвозабонимизга тўпни тезроқ ўйинга киритиш кераклигини уқтириб турдик. Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи).

- Аниқ айта оламан, жамоа иккинчи даврага яхшироқ тайёргарлик ва кучлироқ таркиб билан киришади. Самвел Бабаян («Нав­баҳор» бош мураббийи)

- Рубин Хебайга қизиққанимиз рост, аммо ҳозир катта пулга футболчи сотиб ололмаймиз. Уни Саудия ёки Қатарнинг бойроқ клублари харид қилиши мумкиндир... Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).

ТУРНИР ЖАДВАЛИ 
13ttt.jpg

ТЎПУРАРлар:

Рубин Хебай («Андижон») - 9та (1та пен.)

Драган Черан («Пахтакор») - 9та (4та пен.)

Зенан Займович («Сўғдиёна») - 6та

Силванус Нимели («Сурхон») - 6та

Тома Табатадзе («Нефтчи») - 6та (4та пен.)...


14-тур

27 июль (пайшанба)

«БУХОРО» - «ТУРОН»

28 июль (жума)

«ОЛИМПИК» - «ПАХТАКОР»

«АНДИЖОН» - «НАСАФ»

29 июль (шанба)

«НЕФТЧИ» - «МЕТАЛЛУРГ»

ОКМК - «СУРХОН»

30 июль (якшанба)

«БУНЁДКОР» - «СЎҒДИЁНА»

«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАВБАҲОР»