Энди Ўзбекистон футболчилари ҳам Туркияда легионер ҳисобланмайди

Энди Ўзбекистон футболчилари ҳам Туркияда легионер ҳисобланмайди

2023/24 йилги мавсумдан бошлаб Туркия чемпионатида ўйнайдиган Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон ва Туркманистон футболчилари легионер ҳисобланмайди.

Бу ҳақда мамлакат ФФ қарор қабул қилди. 
Туркия Суперлигаси 11 августдан старт олади ва легионерлар лимити 14 нафарни ташкил этади. Юқорида тилга олинган мамлакат футболчиларида энди лимит сабаб клубдан кетиш ҳолати кузатилмайди.