АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Фламенго» клуби ва Бразилия миллий жамоасининг афсонавий футболчиси Зико ҳар йили муҳташам «Маракана»да анъанавий хайрия ўйини ташкиллаштиради.
Бу сафарги учрашувда «Палмейрас» таркибида порлаган ёш иқтидор Эндрик ҳам қатнашди. У хайрия тадбиридан сўнг Испаниянинг Marca нашрига қисқача интервью берди. Эслатиш керак, ушбу вундеркинднинг трансфер ҳуқуқи яқинда «Реал» ихтиёрига ўтди. Тўғри, у Мадрид суперклуби сафига 18 ёшга тўлгач, яъни 2024 йили қўшилади.
- «Мадрид» билан шартнома тузганинг эълон қилинганидан буён ўзингда қандайдир ўзгаришларни сезяпсанми?
- Ҳаммаси жойида. Ҳа, бағоят хурсандман, лекин Худога шукр, осмоннинг еттинчи қаватида учаётганим йўқ. Ахир ҳали ҳеч нарса ютганим йўқ, фақат ҳозирги ҳолатимдан мамнунман. Кейинчалик нималар бўлишини эса Яратгандан бошқаси билмайди. Умид қиламанки, 2024 йилгача анча шаклланиб, «Реал» сафига муносиб футболчи сифатида бораман. Ҳозир «Палмейрас»даман, албатта, «қаймоқранглилар»га бефарқ қарамайман. Айниқса, яқин дўстим Вини (Винисиус Жуниор)га алоҳида мухлислик қиламан, унинг мавсумни зўр ўтказишига тилакдошман. Шунингдек, Эдер (Милитао) ва Родри (Родриго)га ҳам омад тилайман. «Реал» эса ЧЛ ва Ла Лигада яна ғалаба қозонсин, суперкубокни ҳам ўзиники қилсин!
- Нега айнан «Реал»ни танладинг? Ҳар ҳолда, олдингда бошқа вариантлар ҳам йўқ эмасди...
- Биринчидан, «Реал Мадрид» - катта клуб. Жамоа ҳақида Вини гапириб бергач, менда беихтиёр унинг сафида ўйнаш орзуси туғилганди. Иккинчидан, футболдаги кумирим - Криштиану Роналду энг яхши даврини айнан «Реал»да ўтказди. Шуларни ўйлаб, «Мадрид» фойдасига қарор чиқардим ва ўйлайманки, танловда адашганим йўқ. Яратган ҳамиша мен билан биргалиги ва энг тўғри йўлдан боришимда ёрдам беришига ишонаман.
- Винисиус ҳам қандайдир маслаҳат-тавсиялар бердими?
- Ҳа, албатта. Лекин ҳозир унинг сўзларини такрорлайдиган бўлсам, кўп вақт кетади, шунинг учун маслаҳатларини ичимда сақлашим маъқул. У нафақат бугун, балки бутун ҳаётда асқотадиган маслаҳатлар берганини таъкидлашим мумкин. Вини - қадрдон дўстим. Иноқлигимиз узоқ йиллар давом этишидан умидворман. Яна келажакда ўзаро узатмалар эвазига кўплаб голлар уришимизга ишончим комил.
- Карло Анчелотти ёки жамоанинг бошқа футболчилари билан гаплашиш имкони бўлдими?
- Ҳа, Анчелотти билан гаплашдим. Шунингдек, Родриго ва Эдер билан фикр алмашдик. Ҳаётимда содир бўлаётган воқеалар учун ҳамиша шукрона айтаман. Умид қиламанки, мени олдинда энг яхши воқеликлар кутмоқда. Шунинг баробарида ҳозир оёғимни ердан узмаслигим, камтарликни сақлаган ҳолда кўп ишлашим зарурлигини ҳам биламан.
- Бугунги хайрия ўйинида яхши кўриндинг, 3та гол урдинг...
- Аслида ўйинга ўта жиддий ёндашмадим, лекин ҳар қандай баҳсда енгилишни асло ёқтирмайман. Яхши футбол бўлди, мухлисларга ҳам ёқди, менимча. Энди машғулотларни давом эттириш учун Сан-Паулуга қайтаман. Чунки доимо яхши спорт формасида туришим шарт.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789