Эрик тен Ҳаг: “Мюдаги ютуқларимни умримни охиригача қадрлайман”

Эрик тен Ҳаг: “Мюдаги ютуқларимни умримни охиригача қадрлайман”

«Манчестер Юнайтед»дан ишдан бўшатилган Эрик тен Ҳаг хайрлашув сўзларини айтди.

«Азиз мухлислар, сўзларимни барчангизга раҳмат айтишдан бошлайман. Клубни ҳар доим қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур. Сафардаги баҳсми ёки «Олд Траффорд»даги қийин ўйинми, сизнинг қўллаб-қувватлашингиз тўхтовсиз бўлди. Сизларга раҳмат, «Олд Траффорд»даги муҳит ҳар доим ажойиб бўлган. Мен буни кўп марта ҳис қилганман. «Юнайтед» мухлисларининг Англияда, Европада ёки ёзги турнеларда, ҳатто сафардаги ўйинларда ҳам қўллаб-қувватлашлари ажойиб эди.

Мен ҳар доим бутун дунё бўйлаб «Манчестер Юнайтед» мухлислари билан учрашишдан завқланганман. Кўчаларда юриб, Англия, Европа, Осиё, Австралия, АҚШдаги мухлислар билан мулоқот қила олдим – сиз мени илҳомлантирдингиз ва кучли ҳамжиҳатлик туйғусини уйғотдингиз. Бу «Юнайтед» мухлисларини ўзига хос қилади. Ушбу ҳис-туйғулар ва қўллаб-қувватлаш учун сизга раҳмат айтмоқчиман.

Шунингдек, клубнинг барча бўлимлари ходимларига яхши кунларда ва қийин пайтларда қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Биз иккита кубокни қўлга киритдик — бу ютуқларни умрим давомида қадрлайман. Албатта, орзум клубга бундан ҳам кўпроқ совринлар олиб келиш эди. Афсуски, бу орзу ниҳоясига етди.

«Манчестер Юнайтед»нинг барча мухлисларига муваффақият, совринлар ва шон-шуҳрат тилайман. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва клубдаги ҳар бир инсоннинг илиқлиги туфайли ўзимни уйимдагидек ҳис қилдим. Ҳаётимдаги ушбу саҳифа учун раҳмат», — дейди нидерландиялик мураббий.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.