Эрон Про лигаси, 26-тур:  Остон Ўрунов "Нассажи"га яна 2 та гол урди...

Эрон Про лигаси, 26-тур:  Остон Ўрунов "Нассажи"га яна 2 та гол урди...

Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди

Теҳрон клуби Мозандаронда «Нассажи» меҳмони бўлиб, ғалаба қозонди. Остон Ўрунов 6-дақиқада кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада мезбонлар вакили Амир Муҳаммад ҳисобни тенглаштирди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Ўрунов навбатдаги голини киритиб, якунда «Персиполис»нинг ғалабасини таъминлади – 2:1.

Шу тариқа, «Персиполис» очколари сонини 56тага етказиб, «Истиқлол»ни (54 очко) ортда қолдириб, 1-ўринга кўтарилди. 
Айтганча, Ўрунов 2023 йилда "Навбаҳор" сафида ҳам ОЧЛ  (6 ноябрь, 4-тур) айнан шу Vatani Stadium да дублга эришган эди (1:3). Бундан ташқари Намангандаги учрашувда ҳам "Нассажи" дарвозабонини хафа қилганди (2:1)

Эрон Про лигаси. 26-тур
НАССАЖИ МОЗАНДАРОН – ПЕРСИПОЛИС – 1:2 (0:1)
Голлар: Амир Муҳаммад Хушманд 59 – Остон Ўрунов 6, 69.