Эътироф: L`Equipe ҳам тан олди

Эътироф: L`Equipe ҳам тан олди

Эрлинг Холанд АПЛни гўёки, ларзага солмоқда.

 Мана, «Манчестер Сити»нинг янги голеадори «МЮ» билан ўйинда 3та гол уришдан ташқари, яна 2тасига ассистентлик қилди ва 6:3 ҳисобидаги катта ғалабага катта имзо қўйди. Ҳозирда ҳамма норвегиялик ҳақида гапирмоқда. Жумладан, футболчиларга баҳо беришда анча «зиқна» ҳисобланган L~Equipe газетаси ҳам.

Диққат, L~Equipe нашрининг экспертлар гуруҳи Холанднинг «МЮ»га қарши ўйиндаги ҳаракатларини 10 баллга лойиқ кўрди. Бу максимал баҳодир. Айтиш жоиз, Эрлинг Франция газетаси тарихида бундай баҳога муносиб топилган атиги 14-футболчи бўлди. болчининг ҳаракатлари энг юқори — 10 балл билан баҳоланди. Қолаверса, биргина Лионель Месси икки бор 10 балл олганини ҳам айтиш жоиз.

L~Equipe нашридан 10 балл олган футболчилар

Франк Созе - 1988 йил

Бруно Мартини - 1988 йил

Олег Саленко - 1994 йил

Ларс Виндфельд - 1997 йил

Лионель Месси - 2010 ва 2012 йиллар

Роберт Левандовски - 2013 йил

Карлос Эдуардо - 2014 йил

Неймар - 2018 йил

Душан Тадич - 2019 йил 

Лукас Моура - 2019 йил

Серж Гнабри - 2019 йил

Килиан Мбаппе - 2021 йил

Альбан Лафонт - 2022 йил

Эрлинг Холанд - 2022 йил

ДарвоҚе… Эрлинг Холанд АПЛдаги дастлабки 8та ўйинидаёқ Криштиану Роналдунинг бир кўрсаткичини такрорлади. Гап «хет-трик»лар ҳақида кетмоқда. Оддий айтганда, норвегиялик АПЛда 3та «хет-трик» қайд этишга улгурди. Португалиялик юлдуз ҳисобида эса 232та ўйинда расмийлаштирилган 3та «хет-трик» бор.