ЕВРО-2024. «F» гуруҳи: «Танланганлар»да ҳаммаси жойида

ЕВРО-2024. «F» гуруҳи: «Танланганлар»да ҳаммаси жойида

«F» гуруҳидаги биринчи учрашувда Туркия Грузияга қарши майдонга тушди.

Дортмундда ўтган баҳсда турклар Мюлдурнинг ажойиб голи эвазига ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Микаутадзе грузинларнинг турнир тарихидаги илк голини уриб, ҳисобни тенглаштирди - 1:1. Иккинчи бўлимда эса 65-дақиқада Арда Гюлер суперголи эвазига туркларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90Қ7-дақиқада Актюркоглу бўш дарвозани ишғол этиб, Туркиянинг турнирни ишончли ғалаба билан бошлашини таъминлади - 3:1. Квартетдаги иккинчи баҳсда Португалия Чехия устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлаб, Провод 62-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 69-дақиқада Гранач ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Консейсау ғалаба голини уриб кетди.

*** Туркия терма жамоасининг Грузия устидан қозонган ғалабаси сўнгги 8 йил ичида Европа чемпионатидаги биринчиси бўлди.

*** Туркия ярим ҳимоячиси Арда Гюлер 19 ёшу 114 кунлигида Европа чемпионатларида ўзининг дебют баҳсида гол урган энг ёш футболчига айланди. қайд этиш лозим, Роналду Евро-2004да 19 ёшу 128 кунлигида ушбу натижани қайд этганди. Шунингдек, Гюлер Евролар тарихида гол урган энг ёш футболчилар рўйхатида ҳам кучли бешликка кириб олди. Рекорд Йохан Фанлантенга тегишли. У Евро-2004да 18 ёшу 141 кунлигида гол урганди.

*** Чехия билан ўйинда майдонга тушган Криштиану Роналду 6-Европа чемпионатида иштирок этди. У бу борада ўз рекордини янгилади. Роналду, шунингдек, турнирнинг финал қисмида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлиб турибди - 26та. Португалиялик форвард мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар (14та гол) ҳамдир. Яна бешта Еврода камида биттадан гол урган ягона футболчи.

18 июнь

ТУРКИЯ - ГРУЗИЯ - 3:1 (1:1)

Дортмунд. «Сигнал Идуна Парк»cтадиони. 59127 томошабин.

Бош ҳакам: Факундо Тельо (Аргентина).

Голлар: Мюлдур (25), Гюлер (65), Актюркоглу (90+7) - Микаутадзе (32).

Туркия: Гюнок, Мюлдур (Челик, 85), Бардакжи, Акайдин, Айхан (Демирал, 79), Кадиоглу, Чалханоглу (Озжан, 90+2), Кокчю, Гюлер (Язижи, 79), Йилмаз, Йилдиз (Актюркоглу, 85).

Грузия: Мамардашвили, Какабадзе, Кашия, Кверквелия (Зивзивадзе, 85), Двали, Цитаишвили (Лочошвили, 74), Кочорашвили, Чакветадзе (Давиташвили, 73), Меквабишвили (Алтунашвили, 89), Кварацхелия, Микаутадзе.

Огоҳлантиришлар: Бардакжи (35), Чалханоглу (89) - Кверквелия (56).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Арда Гюлер (Туркия).

ПОРТУГАЛИЯ - ЧЕХИЯ - 2:1 (0:0)

Лейпциг. «Ред Булл Арена» стадиони. 38421 томошабин.

Бош ҳакам: Марко Гуида (Италия).

Голлар: Гранач (69-авт.), Консейсау (90+2) - Провод (62).

Португалия: Диогу Кошта, Далот (Инасиу, 63), Пепе, Рубен Диаш, Мендеш (Нету, 90), Канселу (Семеду, 90), Фернандеш, Витинья (Консейсау, 90), Бернарду Силва, Леау (Жота, 63), Роналду.

Чехия: Станек, Цоуфал, Гранач, Голеш (Хори, 90+3), Крейчи, Доудера, Провод (Барак, 79), Соучек, Шулц (Шевчик, 79), Шик (Хитил, 61), Кухта (Лингр, 60).

Огоҳлантиришлар: Леау (39), Консейсау (90+3) - Шик (57).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Витинья (Португалия).

2-ТУР. 22 июнь (шанба)

18:00 ГРУЗИЯ - ЧЕХИЯ

21:00 ТУРКИЯ - ПОРТУГАЛИЯ

--------------------------------------------------

2-ТУР. 19 июнь

ХОРВАТИЯ - АЛБАНИЯ («В» ГУРУҲИ)

ГЕРМАНИЯ - ВЕНГРИЯ («А» ГУРУҲИ)

ШОТЛАНДИЯ - ШВЕЙЦАРИЯ («А» ГУРУҲИ)

20 июнь (пайшанба)

18:00 СЛОВЕНИЯ - СЕРБИЯ («С» ГУРУҲИ)

21:00 ДАНИЯ - АНГЛИЯ («С» ГУРУҲИ)

23:59 ИСПАНИЯ - ИТАЛИЯ («В» ГУРУҲИ)

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.