ЕВРО-2024. Финал: «Қизил Фурия» биринчиси

ЕВРО-2024. Финал: «Қизил Фурия» биринчиси

Испания термаси Европанинг 4 карра чемпиони!

Испания миллий жамоаси Европа чемпионатида 4-марта зафар қучиб,  турнир рекордини ўрнатди. Испанлар 1964, 2008 ва 2012 йилларда ҳам чемпионликни нишонлашган эди. Англия термаси эса қитъа биринчилигида қаторасига 2та финалда имкониятни бой берди.

*** Испания термаси ўзи иштирок этган 4та йирик турнир (ЖЧ|ЕЛ)  финалида кетма-кет ғалаба қозонган Европадаги биринчи жамоа бўлди. «Қизил фурия» бунга қадар 2008 ва 2012 йилларда Европа чемпионати ҳамда 2010 йилги ЖЧда зафар қучганди.

*** Испания термаси Европа чемпионати финал раундида кетма-кет 7та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилган илк жамоага айланди. 

*** Луис де ла Фуэнте Испаниянинг 3та ёш тоифасидаги терма жамоалари (U-19, U-21 ва миллий) билан Европа чемпионатида зафар қучган мураббий бўлди. 

*** Ламин Ямал (Испания) - Европа чемпионати финалида қатнашган тарихдаги энг ёш футболчи. 17 ёшу 1 кунлигида майдонга тушган испаниялик вундеркинд Ренату Саншеш (Евро-2016 финалида 18 ёшу 327 кунлик)­га тегишли турнир рекордини янгилади.

*** Альваро Мората Европа чемпионатида 17-ўйинини ўтказиб, бу борада Испания термаси рекордчисига айланди. 

*** Испания термаси 28,25 миллион евро миқдорида мукофот пули олади. Ушбу суммадан 40 фоизи терма жамоа футболчиларига тегади.

*** Англия термаси йирик турнирлар (ЖЧ|ЕЧ) финалини илк марта бошқа мамлакатда ўтказди. Инглизлар бунга қадар ўз мамлакатларида бўлган 3та финалда иштирок этишганди. 

*** Гарет Саутгейт қаторасига 2та Европа чемпионати финалида мағлубликни тан олган тарихдаги илк бош мураббий бўлди. Умуман, 53 ёшли мутахассис мураббий сифатида ҳали бирор марта чемпион бўлмаган. 

*** Гарри Кейн (Англия) профессионал фаолиятида ҳали бирор жамоавий соврин ютгани йўқ. 

*** Европа чемпионати тарихида илк марта икки ўсмир финал ўйинини бошланғич таркибда бошлади - Коби Майну (19 ёш) ва Ламин Ямал (17 ёш).

*** Франциялик 35 ёшли Франсуа Летесье Европа чемпионати тарихида финални бошқариб борган энг ёш ҳакам бўлди. ЖЧ рекорди эса 1934 йилги мундиал финалида ишлаган 29 ёшли швед Иван Эклиндга тегишли.

 

14 июль

ИСПАНИЯ - АНГЛИЯ - 2:1 (0:0)

Берлин. «Олимпиаштадион». 65600 томошабин.

Бош ҳакам: Франсуа Летесье (Франция).

Голлар: Нико Уильямс (47), Ойарсабаль (86) - Палмер (73).

Испания: Унаи Симон, Карвахаль, Ляпорт, Ле Норман (Начо, 83), Кукурелья, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 46), Ольмо, Нико Уильямс, Ямал (Мерино, 89), Мората (Ойарсабаль, 68).

Англия: Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Шоу, Райс, Фоден (Тоуни, 89), Беллингем, Майну (Палмер, 70), Сака, Кейн (Уоткинс, 61).

Огоҳлантиришлар: Ольмо (31) - Кейн (25), Стоунз (53), Уоткинс (90+2).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Нико Уильямс (Испания).

 

Энг яхши тўпурарлар

Харри Кейн (Англия) - 3та

Коди Гакпо (Нидерландия) - 3та

Жамол Мусиала (Германия) - 3та

Иван Шранц (Словакия) - 3та

Жорж Микаутадзе (Грузия) - 3та

Дани Ольмо (Испания) - 3та

 

Энг яхши ассистентлар

Ламин Ямал (Испания) - 4та

Хави Симонс (Нидерландия) - 3та

 

ЕВРО-2024 ЛАУРЕАТЛАРИ

Энг яхши футболчи - Родри (Испания)

Энг яхши ёш футболчи - Ламин Ямал (Испания)

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.