Кубоксевар "Насаф" учун "офсайд" ёхуд InterFUTBOLнинг 30 апрелдаги сешанба сонида
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
ЎФА тартиб-интизом қўмитаси Суперлига, Про лига ва Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинларда майдондан четлатилган футболчи ва мураббийлар бўйича жазо чораларини маълум қилди.
Суперлига
«Сурхон» — «Бунёдкор»
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-тури доирасидаги «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашувининг 72-дақиқасида «Сурхон» футбол клуби футболчиси Асадбек Каримов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Асадбек Каримовга («Сурхон») нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди
«Насаф» — «Олимпик»
Суперлиганинг 7-тури доирасидаги «Насаф» — «Олимпик» учрашувининг 95+5 дақиқасида «Олимпик» футбол клуби футболчиси Шаҳзод Тоиров тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини бош қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шаҳзод Тоировга (Олимпик) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Турон» — «Навбаҳор»
Суперлиганинг 7-тури доирасидаги «Турон» — «Навбаҳор» учрашувининг 71-дақиқасида «Навбаҳор» футбол клуби футболчиси Жамшид Болтабоев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисини тизза қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жамшид Болтабоевга (Навбаҳор) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
Про лига
«Навбаҳор-фарм» — «Ғиждувон»
Про лиганинг 5-тур доирасидаги «Навбаҳор-фарм» — «Ғиждувон» учрашувининг 59-дақиқасида «Навбаҳор-фарм» жамоаси футболчиси Ж.Ҳусанов ҳамда «Ғиждувон» жамоаси футболчиси А.Муродов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан бир-бирига қўроль тарзда сакраб зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жавохир Хусанов (Навбаҳор фарм) ва Акбар Муродовга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
«Шўртан» — «Навбаҳор-фарм»
Про лиганинг 6-тури доирасидаги «Шўртан» — «Навбаҳор-фарм» учрашувининг 88-дақиқасида «Навбаҳор-фарм» футбол клубининг мураббийи К.Бозоров бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Каримжон Бозоровга (Навбаҳор-фарм) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Машъал» — «Юниред»
Про лиганинг 6-тури доирасидаги «Машъал» — «Юниред» учрашуви якунлангандан сўнг «Юниред» футбол клубининг дарвозабони Ж.Жамолов ёрдамчи ҳакам шаънига номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Жаҳонгир Жамоловга (Юниред) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Хоразм» — «Динамо»
Про лиганинг 7-тури доирасидаги «Хоразм» — «Динамо» учрашувининг 31-дақиқасида «Динамо» футбол клуби мураббийи Дилшод Шарофутдинов биринчи ёрдамчи ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Д.Шарофутдиновга (Динамо) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Қўқон-1912» — «Хоразм»
Про лиганинг 8-тури доирасидаги «Қўқон-1912» — «Хоразм» учрашуви якунлангандан сўнг «Хоразм» жамоаси футболчиси Х.Жўраев номақбул сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Хожиакбар Жўраевга (Хоразм) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
«Машъал» — «Андижон СГС»
Про лиганинг 8-тури доирасидаги «Машъал» — “Андижон СГС” учрашувининг 83-дақиқасида “Андижон СГС” жамоаси футболчиси О.Мўминов бош ҳакам шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Отабек Мўминовга (Андижон СГС) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
Ўзбекистон кубоги
«Пахтакор-79» — «Шахрихончи»
Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг 1-тури доирасидаги «Пахтакор-79» — «Шахрихончи» учрашувининг 73-дақиқасида «Пахтакор-79» жамоаси футболчиси Э.Усмонов ҳамда «Шахрихончи» жамоаси футболчиси У.Исроилов бир-бирларини бўйин қисмидан бўғиб тажовузкор ҳаракат қилгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Элёр Усмонов (Пахтакор-79) ва Умиджон Исроиловга (Шаҳрихончи) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789