Фантастик рақамлар бўлмайди...

Фантастик рақамлар бўлмайди...

Килиан Мбаппе ва «Реал» ўртасидаги шартноманинг дастлабки шартлари маълум қилинди.

Хосеп Педрерол El Chiringuito телеканалида хабар беришича, франциялик ҳужумчи Мадрид клубида Жуд Беллингем ва Винисиус Жуниордан кўп маош олмайди. Мбаппенинг шартномаси 5-6 йилга мўлжалланган бўлиб, имзо бонуси 50 млн. евродан ошмайди. 15 февраль куни Килиан «ПСЖ» президенти Носир ал Хилайфийга ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этишини айтганди. Шунингдек, машғулотлар пайтида ўз жамоадошларига мавсум охирида «ПСЖ»дан кетишини маълум қилган. Бироқ, у машғулотдаги нутқ давомида ўзининг кейинги жамоаси ҳақида  ҳеч қандай маълумот бермаган. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди. Шунга қарамай, «ПСЖ» ва «Реал Мадрид» клубларининг кийиниш хонасидаги ўйинчилар барчасини сезиб туришибди: Мбаппе ёзда Мадридга кўчиб ўтади.25 ёшли форвард бу мавсумда «ПСЖ» сафида 30та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урди ва 7та ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.