Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Фарғона вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси раҳбари Хайрулло Бозоров “Нефтчи” жамоаси раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари билан учрашди.
“Танқидий руҳда ўтган мулоқотда “Нефтчи”нинг Суперлига ўйинларида яхши натижалар қайд эта олмаётгани, ўйин темпи борган сари тушиб кетаётганлиги, 20 июнга қадар ўтказилган Суперлига 11-турдан сўнг 2 та ғалаба, 3 та дуранг ва 6 та мағлубият билан 9 очко жамғариб 12-ўринда бораётганлиги қайд этилди.
Аксарият футболчиларнинг жисмоний ҳолати талаб даражасида эмаслиги, асосан ҳимоявий ўйин тактикаси танлангани боис ҳужумкорлик йўқлиги, стандарт вазиятлардан унумли фойдаланишга эътибор қаратилмаганлиги, ўйинчилар ўртасида ғалабага бўлган ишонч, жамоавий характер мавжуд эмаслиги танқид остига олинди.
Бундан ташқари, жамоада тартиб-интизом яхши эмаслиги, раҳбарият ва футболчилар ўртасида бир бирига ишончсизлик ортиб бораётгани, бош мураббий Илҳом Мўминжонов мазкур ҳолатларнинг олдини олиш учун етарлича иш олиб бормаётгани бўйича танбеҳ берилди.
“Нефтчи” футбол жамоасига Суперлигага қайтиши билан бир қатор шароитлар яратиб берилган бўлсада, ҳозирда клубда профессионал даражада иш ташкил қилинмаган.
Мухлислар ва ОАВ билан ишлаш, маркетинг масалалари, футболчилар ва мухлислар ўртасида қўшма тадбирлар яхши йўлга қўйилмагани, матбуот хизмати талаб даражасида эмаслиги, клубнинг ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаларида етарли фаоллик йўқлигига ҳам танқидий эътибор қаратилди. Жорий йил жамоа ташкил этилганига 60 йил тўлиши, бироқ бу ҳақда на ОАВ орқали эълон берилмаган, на бу катта тадбирга тайёргарлик ишлари бошланмаган.
Клуб раиси Зоҳид Ғофуровнинг тажрибасизлиги, раҳбарлик салоҳиятининг етарли эмаслиги ҳам юқорида таъкидланган муаммоларнинг ўз вақтида бартараф этилмаганига олиб келган.
Селекция ишларига эътиборсизлик натижасида айни вақтда “Нефтчи” жамоасининг 19 ёшли ўсмирлар жамоаси 14-ўринда, 21 ёшли ўсмирлар жамоаси эса 11-ўринда боришмоқда. Аёллар жамоаси эса 10 та жамоа ичида 9-ўринда бормоқда.
Вилоят раҳбари ушбу масалаларга бирма бир тўхталар экан, бундан буён клубга ўзгача руҳият олиб кириш кераклиги, тартиб-интизом, ҳурмат, аҳиллик билан иш ташкил қилиш кераклигини таъкидлади.
Шаҳар ҳокими Восилжон Назаров клуб президенти этиб тайинланди. Вилоят ҳокими томонидан унга клуб фаолиятини назоратга олиш, маркетинг, менеджмент ишларини тўғри йўлга қўйиш, фан-клуб билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, клуб матбуот хизмати фаолиятини ривожлантириш шунингдек, клуб логотипига чинор барги рамзини қайтариш каби топшириқлар берилди.
Клуб мураббийларига чиройли ўйин намойиш этиш ва ғалабалар билан мухлисларни қувонтириш учун энг аввало асосий таркиб ўзагини шакллантириб олиш лозимлиги уқтирилди, - дейилади вилоят ҳокимининг Facebook’даги расмий саҳифасида.
Аввалроқ, Илҳом Мўминжонов “Нефтчи”дан истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Маълумот учун, мавсум олди тайёргарликни Туркияда ўтказган фарғоналиклар жамоаси Суперлига 11-туридан кейин 9 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789