ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди

ФИФА 2025 йилги КЖЧ регламентини эълон қилди

"Sky Sports" хабарига кўра, ФИФА клубларга мусобақа учун энг кучли таркибни жалб этиш мажбуриятини юклаган.

- Иштирокчи клублар турнирда қатнашадиган 26-35 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатни тақдим этади, улардан камида 3 нафари дарвозабон бўлади.

- Ҳар бир ўйинга камида 26 нафар футболчи таклиф қилиниши мумкин.

- Клуб турнир доирасида 30 июнь куни шартномаси тугайдиган футболчиларни алмаштириши мумкин.

- Ҳеч бир футболчи бир турнирда икки хил клубда ўйнай олмайди.

Агар бирор клуб Жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортса, 445 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилади. Эслатиб ўтамиз, КЖЧда 32 та клуб иштирок этади, улар 4 та жамоадан 8 та гуруҳга бўлинади. Турнир АҚШда 15 июндан 13 июлга қадар давом этади. 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.