Финалсевар «Интер» ва «Бавария»!

Финалсевар «Интер» ва «Бавария»!

«Бавария» ва «Интер» клублари жаҳон чемпионатига дахлдор битта ажойиб статистика билан алоҳида мақтанишга ҳақли.

 Диққат қилинг, 1982 йилги мундиалдан буён финал ўйинига Германия ва Италия клубидан лоақал бир футболчи узлуксиз йўл олмоқда. Оддий ифода этганда, охирги 11та ЖЧнинг ҳар бирида финалчилар (ёки финалчи) таркибида «Интер» ва «Бавария» вакили кўриниш берди.

Қатар-2022 мундиалида бу анъана давомийлик касб этди. «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Аргентина миллий жамоаси билан финал қатнашчисига айланган бўлса, «Бавария» вакиллари - Бенжамен Павар, Дайо Упамекано ва Кингсли Коман Франция термаси таркибида ҳал қилувчи ўйин маррасига етдилар.