Фишер «Унион»дан кетди

Фишер «Унион»дан кетди

Расман «Унион Берлин» Урс Фишерни ўз лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаси орқали маълум қилмоқда.

Швецариялик мутахассис қўл оастида жамоа сўнгги пайтларда ёмон натижалар қайд этаётганди. Берлинликлар ушбу мавсум барча чемпионатларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 марта ғалаба қозонди, 1 та ўйинда дуранг ўйнади. Шу билан бирга, 13 марта мағлубиятга учради. Фишер 2018 йили клубни қабул қилиб олган. Унинг даврида «Унион Берлин» Бундеслигага чиқди. Шунингдек, ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ўйнади. 

Австриялик мутахассис Оливер Гласнер «Унион» Берлинда Урс Фишер ўрнига потенциал номзод, деб хабар беради Bild. Гласнернинг сўнгги клуби «Айнтрахт» эди. У клубни 2021/22 йилги Европа Лигасида ғалабага олиб келди. 2023 йил охирида жамоадан кетди. Ёзда 49 ёшли мутахассис ўз оиласига эътибор қаратиш учун «Ал-Шабаб»нинг йилига 8 миллион евролик таклифини рад этганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.