Флик испан тилини ўрганмоқда

Флик испан тилини ўрганмоқда

Германия терма жамоаси «Бавария»нинг собиқ бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Барселона»ни бошқариши мумкин.

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти айни дамда мавсум якунида жамоани тарк этишини эълон қилган Хави Эрнандесга ўринбосар қидирмоқда. Флик Каталония грандининг «шорт листида». 58 ёшли германиялик мутахассис аллақачон испан тилини ўрганишни бошлаган. Энг сўнгги хабарларга таянадиган бўлсак, каталонияликларни «Порту» устози Сержиу Консейсау бошқариши ҳам мумкин. «Барселона» бош директори Деку ушбу бош мураббий номзодини маъқуллаган. Маълумот учун, Сержиу Португалия жамоасида 2017 йилдан бери ишлаб келади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.