Флик кечаги ўйиндан сўнг нималар деди

Флик кечаги ўйиндан сўнг нималар деди

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 14-тур доирасидаги «Селта»га қарши ўйиндан (2:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Охирги ўйинларда қўлга киритишимиз мумкин бўлган 6 очкодан фақат 1 очкога эга чиқдик. Натижадан хурсанд эмасмиз. Бундан яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Тушкунликка тушмай, давом этишимиз керак.

Кўпчилик «Балаидос»нинг майсаси оғир ва шамол эсади дейишди, аммо бу баҳона эмас. Бу концентрация масаласи. Баъзан ғалаба қозониш осон бўлиб туюлади, лекин ундай эмас. Бу натижалар Чемпионлар лигасидаги ўйинларимизга таъсир қилмайди деган умиддаман», — дейди Флик.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.