Фофана учун 65 миллион ҳам кам...

Фофана учун 65 миллион ҳам кам...

Журналист Адриен Греньенинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, «ПСЖ» клуби «Лестер» ҳимоячиси Уэсли Фофанага қизиқиш билдирмоқда.

Франция гранди футболчи учун 65 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ бундай таклиф Британия томонига тўғри келмайди. «Лестер» раҳбарияти Фофанани сотишдан анча кўпроқ даромад олишни режалаштирмоқда. 21 ёшли франциялик футболчи инглиз клубида 2020 йилнинг октябридан буён тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача амал қилади. Уэсли ўтган мавсумда АПЛда 7та ўйинда майдонга тушди ва иккита сариқ карточка олди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.