Форсберг МЛСга кетади

Форсберг МЛСга кетади

«Нью-Йорк Ред Буллз» «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Эмиль Форсбергнинг ўтишини эълон қилди.

Томонлар 1 йилга узайтириш имконияти билан 3 йиллик шартнома имзолашган. Битим тафсилотлари ҳозирча номаълум. Футболчи янги клубига январда қўшилади. Швед 2015 йилдан бери «РБ Лейпциг» шарафини ҳимоя қилаётганди. 32 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 21та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.