Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Мухлислар охирги кунларда икки голеадор Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холандни бир масалада танқид қилишмоқда:
«Иккиси ҳам энди унинг лаънати ортидан «Олтин тўп» ололмайди». Гап Америка шоу-бизнесининг ёрқин юлдузи Ким Кардашьян ҳақида кетмоқда. Гап шундаки, франциялик ва норвегиялик ҳужумчи бир неча кун фарқи билан гўзал хоним олдида кўриниш беришди.
Ким аввалига, 4 июль куни миллиардер Майкл Рубин томонидан ташкиллаштирилган тадбирда Килиан Мбаппе билан учрашди. Зиёфат кечасидан олинган суратларга қарасак, франциялик футболчи Кардашьян, МФЛ афсонаси Том Брэди ва актёр Леонардо ди Каприо каби машҳурлар даврасида роса яйраган. Шундан бир неча кун ўтиб, америкалик шоу-бизнес юлдузи Dolce & Gabbana компанияси тадбирига ташриф буюрди ва у ерда Эрлинг Холанд билан бирга суратга тушди. Айтиш жоиз, норвегиялик футболчи худди Ким каби Dolce & Gabbana брендининг мода элчиси саналади.
Мухлислар энди «Кардашьян лаънати» Килиан Мбаппега ҳам, Эрлинг Холандга ҳам таъсир кўрсатишидан хавотирдалар. Чунки бунга қадар Ким билан алоқа ўрнатган бир қатор жамоалар ва футболчилар омадсизликка йўлиққан. Қисқаси, Кардашьян хонимнинг «футболча «лаънати»га етарлича мисоллар келтириш мумкин. Охиргилари:
1. Кардашьян март ойида ўғли Сент-Уэст билан «Эмирейтс» стадионида ўтган ЕЛ ўйинига ташриф буюриб, «Арсенал»га мухлислик қилди. Натижа - «канонирлар» ўша оқшом «Спортинг»га йўл бўшатиб, турнирдан чиқиб кетишди.
2. Ким ва унинг ўғли Лондондан Парижга йўл олишди ва «Парк де Пренc» стадионида «ПСЖ» - «Ренн» ўйинини кузатишди. Якун - Париж гранди 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Бир қарашда, Килиан ва Эрлинг чиндан ҳам, бу гўзал хонимдан узоқроқ юришгани маъқулдек...
Айтганча, АПЛ тўпурари - Холанд мода оламида ҳам анча танилишга улгурган. Умуман, норвегиялик голеадор футболдан ташқарида бошқача кийиниш услуби билан ажралиб туради. У шунингдек, ёрқин ва экстравагант либослардаги суратларини ижтимоий тармоқларга қўйишни ҳам хуш кўради.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789