Габриэлга «Реал» ҳам даъвогар

Габриэлга «Реал» ҳам даъвогар

«Реал» ҳимоя чизиғини кучайтириш учун «Арсенал» ўйинчиси Габриэль Магальянс трансферини амалга оширишни режалаштиряпти.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, мадридликлар бу ҳимоячини яқинда оғир жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан Эдер Милитаонинг ўрнини боса олишига ишонмоқда. Аввалроқ, клуб раҳбарияти Милитао позициясига янги ўйинчи олмаслигини таъкидлаган эди. Бироқ, Карло Анчелотти янги ҳимоячисига эҳтиёж сеза бошлади. Трансфер мутахассисларининг таъкидлашича, «канонирлар» асосий таркиб ўйинчиси ҳисобланган Габриэлни осонликча қўйиб юбормайди. Магальянс ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида 38та учрашувда қатнашиб, ўз вазифаларини бажаришдан ташқари, рақиблар дарвозасини 3 маротаба ишғол қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.