Хабар қилинишича, Европа лигасининг 2024/25 йилги мавсумида Англиянинг “Тоттенхем” клубига қарши асосий босқич ўйинида Икарди инглиз дарвозабони Фрейзер Форстер билан тўқнашиб кетган ва ўзи ўрнидан туролмаган. МРТ натижаларига кўра, аргентиналикка мениск йиртилгани ва олдинги хоч боғлами шикастлангани аниқланган ва у ҳозир операцияга тайёргарлик кўрмоқда. Катта эҳтимол билан Икарди бу мавсумда майдонга тушмайди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Мауро Икарди “Галатасарой” сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.