Гамшик фаолиятини якунлайди

Гамшик фаолиятини якунлайди

«Наполи» собиқ футболчиси Марек Гамшик фаолиятини якунлашини эълон қилди.

Туркиянинг «Трабзонспор» клуби шарафини ҳимоя қилаётган 35 ёшли хавбек мавсум якунида бутсасини михга илишини маълум қилган. «Мавсум якунида фаолиятимни тугатаман. «Трабзонспор» мен ўйнаган сўнгги клуб бўлади. Фаолиятим давомида тўп сурган барча клублардан миннатдорман. Нимага эришган бўлсам, барчасидан фахрланаман», - дейди словакиялик ўйинчи. Маълумот учун, Гамшик «Наполи» сафида 12 йил давомида тўп суриб, 520та ўйин билан клуб рекордчиси саналади. Шунингдек, Марек 136 ўйин билан Словакия миллий жамоаси рекордчиси саналади. У фаолияти давомида «Слован», «Брешиа», «Далянь» ва «Гётеборг» клублари шарафини ҳимоя қилган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.