«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави Испания терма жамоаси учун ўйинда олган жароҳати туфайли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориш хавфи бор. Тахминларга кўра, 19 ёшли футболчининг хоч боғлами шикастланган, бу сабабли эса у 6-8 ой майдонга туша олмайди. «Барселона» Испания терма жамоаси бош мураббийи Гавини Грузияга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга туширганидан жуда норози. Каталония клуби ўз футболчисининг терма жамоа сафида олган жароҳати учун ФИФАдан катта миқдорда товон пули олишга ҳақли. Журналист Рожер Тореллонинг сўзларига кўра, «Барселона»га тахминан 4-5 миллион евро тўланади.