«Ғазо бор. Фаластинга озодлик...»

«Ғазо бор. Фаластинга озодлик...»

«ПСЖ» мухлислари Чемпионлар Лигасида Исроил клуби билан ўйинда Фаластинни қўллаб-қувватлашди.

Парижликлар гуруҳ босқичининг 5-турида ўз майдонида Хайфанинг «Маккаби» жамоасини (7:2) мағлуб этиб, турнирнинг «плей-офф» босқичига йўл олди. Таркиблар эълон қилинаётганда, «Парк де-Пренс»даги мезбонларнинг мухлислари Фаластин байроқлари ва рамзлари туширилган шарфларда эди. Шунингдек, байроқлар меҳмонлар трибунаси ёнида ва жамоалар майдонга тушадиган жойга осиб қўйилди. Кейин «Маккаби» мухлислари пиротехника воситаларидан фойдаланишди ва шу сабабли ўйин қисқа муддатга тўхтатилди. Иккинчи бўлимда «ПСЖ» мухлислари «Ғазо бор, Ғазо қаршилик кўрсатмоқда, Фаластинга озодлик», деган баннерни кўрсатишди. Парижлик ишқибозлар аввалроқ Фаластинни қўллаб-қувватлаш мақсадида жамоанинг сентябрь ойидаги Исроилга қарши сафар баҳсини бойкот қилганди. Ўйинда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, 800дан ортиқ полициячи навбатчилик қилган. Баҳс давомида 14 киши ҳибсга олинди - асосан стадионда тутунли олов қўллаганликлари учун. Шунингдек, бир киши исроиллик мухлисларни тўнагани, яна бири тартибсизлик уюштиргани учун қўлга олинди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.