«Штутгарт» ҳужумчиси Серу Гирасси Бундеслиганинг 5та турида 10та гол урди.
Гвинея термасининг 27 ёшли вакили шу тариқа Роберт Левандовски мавсум-2020/2021да қайд этган Бундеслига рекордини такрорлади. Қолаверса, Гирасси жорий мавсум Европанинг кучли 5та лигасида 10та гол маррасига етган биринчи футболчи бўлди.
*** «Бавария» 6та ўйиндан буён ютқазмаяпти - 5та ғалаба ва 1та дуранг. Факт: Мюнхен клуби 3 мавсумдан буён «Бохум»ни битта ўйинда 7та жавобсиз гол билан «сийламоқда».
*** «Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслигада «хет-трик»ка эришган англиялик 4-футболчи бўлди (Кевин Киган, Тони Вудкок ва Жейдон Санчодан кейин). Айтиш жоиз, Кейн Бундеслигадаги дастлабки 5та ўйинда 8та гол ва 3та ассист муаллифига айланди.
*** «Боруссия» Д. Бундеслигадаги мағлубиятсиз сериясини 13та ўйинга чўзди.
22 сентябрь
ШТУТГАРТ - ДАРМШТАДТ - 3:1 (2:1)
Штутгарт. 54300 томошабин.
Голлар: Мийо (22), Гирасси (32, 90+3) - Загаду (17-авт.).