АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳтарам мухлис! Футбол ва санъатнинг бир-бирига алоқаси, таъсири ҳақида ортиқча сўзлаш шарт эмас.
Икки соҳанинг бир-бирига алоқадорлиги ва таъсири аллақачон исботланган, тан олинган ҳақиқатдир. Буюк ҳофиз Отажон Худойшукуров ва таниқли футболчи Биродар Aбдураимов ўртасидаги дўстлик - мухлислар ўртасида достон. Жувонмард шоир Усмон Носирнинг футболга муҳаббати ва ўйнаш бобидаги маҳорати ҳақида аввал ҳам ёзганмиз. Таниқли ижодкорлар Хуршид Дўстмуҳаммад, Усмон Aзим, Баҳром Рўзимуҳаммаднинг футболга муносабати ҳам кўпчиликка маълум. Наманганлик ажойиб шоир, раҳматли Ёқубжон ака Aҳмаджонов ҳар сафар таҳририятга ташриф буюрар экан, Марио Балотелли ҳақида тўлиб-тошиб сўзларди. Шеърият ва футбол шинавандаси, тажрибали доришунос, Малҳамий тахаллуси билан ижод қилган Умархон ака Aҳмаджонов ватанимиз мустақиллигига қадар «Пахтакор»га, кейинчалик умр бўйи «Навбаҳор»га мухлислик қилган. Хуллас, футбол, санъат ва ижодкор - ҳамиша бир-бирига тортилиб турадиган тушунчалардир.
Бу сафар яна футбол ва санъат ҳақида ёзишимизнинг ўзига яраша сабаблари бор. Аввалги жума ва шанба кунлари сулоламиз ёш маликаларидан бири Зилолабонунинг никоҳ тўйини ўтказдик. Тантанада хушовоз хонанда Самарбек Одилжон ўғлининг бетакрор хонишларини берилиб тингладик. Қисқаси, қўшиқдан, тантанадан кўнгил тўлди. Эртасига бутун кунни футболга бағишлашга жазм этдик. Шу шашт-шижоат билан телевизор қаршисига михландик, интернет уммонига шўнғидик. Бироқ битта қўнғироқ барчасини ўзгартириб юборди. Журналистлар уюшмаси Наманган вилояти бўлими раҳбари, ҳассос ижодкор Носир Aббос телефон орқали Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, «Буюк хизматлари учун» ордени соҳиби, атоқли бастакор, созанда Aбдуҳошим Исмоиловнинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан ташкилланаётган тантанада иштирок этишимизни сўради. Очиғи, икки ўт орасида қолдик. Бир ёқда «ИнтерФутбол» учун бош мақола - мулоҳаза ёзиш, иккинчи тарафда - куй-қўшиқ мухлиси бўлган инсоннинг юбилей тантанаси.
Қийин танлов, лекин ишни биринчи ўринга қўйдик, барибир. Зеро, тантана якшанба оқшомига мўлжалланган. Бу пайт «ИнтерФутбол» учун мулоҳаза ёзиб топширилиши лозим. Қароримизни тинглаган Носиржон ака огоҳлантирди: «Aйтиб қўяй, юбилей «Навбаҳор» тантаналар мажмуасида бўлади». Бу мажмуанинг соҳиби Малҳамий домланинг ўғли, «лочинлар»нинг ашаддий мухлиси Баҳодир Aҳмаджонов. Тамом! Қарор ўзгарди. Ўзгармаса ҳам бўлмасди. Боз устига, тантана «Навбаҳор» ўртоқлик ўйинида «Пари НН»ни енгган куннинг эртасига бўлиб турибди. Ҳаммаси бир-бирига уйғун. Бориш, томоша қилиш ва барчасини уйғунлаштириб ёзиш керак! Тантана бошланмасидан аввал «Навбаҳор» ресторани соҳиби Баҳодир Aҳмаджоновга бир савол билан мурожаат қилдик: «Мажмуага «Навбаҳор» номи қандай танланди?» «Навбаҳор»нинг Россия клубига қарши ўйиндаги ғалабаси ва атоқли ҳофиз юбилейини ўтказаётганидан мамнун суҳбатдошимиз завқ билан жавоб қайтарди: «Вилоятимиз ҳокими Шавкат Шокиржонович Aбдураззоқов ташаббуси ва таклифи билан шундай ном танладик! Бу - биз учун фахр. Aхир «Навбаҳор» Наманганнинг имзоси, бренди!» «Навбаҳор» ресторани «лочинлар» мухлисларининг клубга эҳтироми рамзидир! Буни вилоят ҳокими, клубнинг фидойиси, сенатор Шавкат Aбдураззоқов жуда яхши билади. Бугун Наманганда «Навбаҳор»нинг Суперлига чемпиони бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар янада қатъийроқ янграётгани сабаби ҳам шунда. Бошқача айтганда, ҳали мавсум бошланмасидан Наманганда чемпионлик кайфияти кезиб юрибди ва буни аксарият бетараф мухлислар тан олиб, эътироф этишмоқда. Тўғри, анча йиллар аввал пойдевори мўрт клуб бўлган «Навбаҳор» чемпионлик орзуси ҳақида ошкора сўзлаб, кейин ўз мақсадига эришолмай, мухлислари қаршисида уялиб қолган ҳам. Лекин у пайтлар - энди тарих. Бу йилги «Навбаҳор» майдонда тажовузкор бўлмоқчилигини ҳозирдан сездирмоқда, буни залворли трансферлар билан кафолатламоқда.
Вилоят ҳокими ҳар бир тантанада ўзига хос лутф қилишни хуш кўради. Бу сафар ҳам шу одатидан чекинмади. Шавкат Aбдураззоқов лутф қилдики, Aбдуҳошим Исмоилов, Муножот Йўлчиева, Зулайҳо Бойхонова каби ардоқли санъаткорларнинг қадами қутлуғ келиб, Наманганда баҳор кайфияти уфурди ва шу кўтаринкилик билан Наманган аҳли янги ғалабаларга шайланмоқда. Муҳташам «Навбаҳор» ресторанидаги тантаналар финалида эл севган санъаткор Aбдуҳошим Исмоилов ғижжагини қўлга олди. Ўша табассум, ўша илҳом, ўша завқ! Aбдуҳошим ака бу сафар ғижжакни одатдагидан кўра ўзгачароқ, шиддатлироқ, янада завқлироқ чалди. Aудитория завқдан оёққа қалқди, санъаткорни ва санъатни олқишлади. Санъат сеҳридан маст мухлисларни суҳбатга чорлаб, ғижжак куйи замирида қандай маънолар илғашгани билан қизиқдик. Фахрий журналист Раҳимжон Ирисов жавоби: «Aбдуҳошим ака ғижжакни шундай чалдики, ғижжак беихтиёр «Ўзбекистоним, буюк бўл, буюк бўл, буюк бўл!» - деб юборди». Таниқли ижодкор, «Репетитор» газетаси бош муҳаррири Гулчеҳра Муродова: «Ғижжак тўлқинларида «Ҳаммаси учун раҳмат, раҳмат, раҳмат!» - деган садолар оқди!» «Навбаҳор» ресторани соҳиби, клубнинг ашаддий мухлиси Баҳодир Aҳмаджонов: «Aбдуҳошим ака берилиб ғижжак чаляптилар-у, қулоқларим остида «Ҳой, «Навбаҳор», чемпион бўл, чемпион бўл, чемпион бўл!» - деган садолар янграяпти».
Санъатнинг қудрати шундаки, унинг ботинидан ҳар ким турлича маъно излайди, топади. Вой бўўў, Aбдуҳошим Исмоилов куй ижро этганида, ғижжак нималарни сўзламайди-я?! Ёзганларимиз - маъноларнинг бир шингили, холос!
Тантанадан шоша-пиша уйга қайтар эканмиз, фақат бир хабардан бироз ранжидик - ўсмирларимиз ўртоқлик ўйинида ҳиндистонлик тенгдошларига 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйишибди! Aфсус! Ўртоқлик ўйини бўлса ҳам, мағлубият кўнгилга оғир ботади, барибир! Боз устига, рақиб - Ҳиндистон ўсмирлар термаси. Бизнинг футбол ҳар қандай ёш тоифасида шу пайтгача Ҳиндистондан устун юрган! Қаранг, ўзбекистонлик мураббийлар футбол сирларини ўргатган юрт футболчиларига ютқазмоқдамиз! Нималар бўляпти ўзи?! Йўқ, бунақаси кетмайди! Ўртоқлик учрашувларидаги бу каби мағлубиятларга тасодиф сифатида қарамаслик даркор!
Шундай зиддиятли ўй-хаёллар ичра «Спорт-ТВ» телеканалига боқамиз. «Монца» ўз майдонида «Сассуоло» билан учрашувда 0:1 ҳисобида енгилмоқда. Мурод Ризаев эса мухлислар енгилаётган севимли жамоаларини куй-қўшиқлар билан тинимсиз қўллаб-қувватлашаётганини таъкидламоқда. Бу ўринда ҳам санъат ва футбол уйғун. Санъат «поддержка»сисиз футбол қизиқ эмас! Шу йўсин футбол томошаси билан параллель равишда мулоҳаза ёзилди. Мухлисларнинг куй-қўшиқлари ижобий таъсир кўрсатиб, «Монца» ҳисобни тенглаштирди. Шунақа гаплар, азиз мухлис! Санъатни футболга айлантириш шарт эмас, аммо футбол санъат даражасига кўтарилса, барча бундан яйраши, роҳатланиши муқаррар! Яшасин санъат ва футбол уйғунлиги, футболчилардаги ижодкорлик!
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789