Гюлер «Фенер»га қайтиши мумкин

Гюлер «Фенер»га қайтиши мумкин

«Фенербахче» раҳбарияти яқинлашиб келаётган қишки трансфер ойнасида жамоа таркибини кучайтириш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

AS нашрининг хабар беришича, «канарейкалар» ярим ҳимоячи Арда Гюлерни ижарага олиш варианти ҳақида ўйлашмоқда. Қайд этилишича, Мадриднинг «Реал» клуби январь ойида Гюлерни ижарага бериши мумкин, шунда футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлади. Айни дамда туркиялик ярим ҳимоячи «Реал» сафида тез-тез майдонга тушмаяпти. Эслатиб ўтамиз, Арда Гюлер 2023 йилнинг ёзида айнан «Фенербахче»дан «Реал»га кўчиб ўтган эди. «Трансфермаркт» портали мутахассислари 19 ёшли Гюлерни 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.