Ҳазри термасидан кетди

Ҳазри термасидан кетди

«Монпелье» ҳужумчиси Ваҳби Ҳазри Тунис терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди, дея хабар беради Bein Sports.

31 ёшли футболчи Тунис терма жамоасининг ЖЧ-2022даги ягона гол муаллифига айланди - Францияга қарши ўйинда (1:0). Қатарда Тунис термаси Дания билан дуранг ўйнади (0:0) ва Австралияга имкониятни бой берди (0:1). Улар гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Ҳазри Францияда туғилган ва ҳатто бу мамлакат ёшлар терма жамоасида битта ўйин ўтказган. 2013 йилдан бери у Тунис терма жамоасида ҳаракат қилиб келаётган эди. У жами 74та ўйин ўтказиб, 25та гол урган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.