Икки клуб Ла Лигага босим ўказмоқда

Икки клуб Ла Лигага босим ўказмоқда

Мадриднинг «Атлетико» ва Бильбаонинг «Атлетик» клублари Ла Лига раҳбариятига босим ўтказиб, «Барселона» Даниэль Ольмони чемпионатнинг иккинчи қисми учун қайдномадан ўтказишига йўл қўймасликни талаб қилмоқда.

Estadio Deportivo ва Más que Pelotas каби манбалари бу икки жамоа мутасаддилари «Барселона» ўйинчиларни қайдномадан ўтказиш ва уларнинг маошларини чегараш бўйича Ла Лиганинг талабларига бўйсуниши керак, деган фикрни илгари суряпти. Ёзда Каталония клуби сафига қўшилган Даниэль Ольмо мавсум бошида ҳам қайдномадан ўтказишдаги муаммолар туфайли бир неча ўйинларда иштирок эта олмади. Кейинчалик Ла Лига «Барса» ўйинчиларидан Андреас Кристенсен жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққани сабабли Ольмони ярим мавсумга рўйхатга олган эди. Айни пайтда «Барселона» ҳам бу муаммога ечим қидирмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, клуб қишки трансферлар вақтида Андреас Кристенсенни бошқа клубга сотиб юбориш орқали Ольмога жой очмоқчи.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.