Ineos Брунога таянади

Ineos Брунога таянади

Бруно Фернандеш «Манчестер Юнайтед»да қолиш ниятида.

Тhe Athletic хабарига кўра, манкунианликлар ҳам португалиялик ярим ҳимоячининг қолишини истамоқда. Клуб ва футболчи ўртасида узоқ давом этган мулоқот бўлиб ўтди. Унда Ineos (янги раҳбарият) жамоани 29 ёшли сардор атрофида қурмоқчи эканлиги таъкидланди. Бруно «МЮ»нинг йўналиши ва амбициялари уникига мос келадими ёки йўқми билишни, рақобатбардош ва муваффақиятли жамоанинг асосий аъзосига айланишни хоҳлайди. Ярим ҳимоячи 4,5 йилдан бери «МЮ»да ўйнайди. У бу мавсумда АПЛда 33та баҳсда 10та гол ва 7та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Аввалроқ Фернандешга «Бавария» қизиқиш билдираётгани хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.