Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
2013 йили «Малага»дан катта умидлар билан харид қилинган Иско «Реал»да ўз ўрнини тополмади, охир-оқибат.
2018 йилдан буён сукут сақлаган ва умуман интервью бермаган ярим ҳимоячи ниҳоят, гапиришга жазм этди. Яъни Marca нашрига берган эксклюзив интервьюсида фаолиятидаги энг оғир 5 йиллик давр дардларини тўкиб солди. Дарвоқе, аввалги мавсум «Севилья» ихтиёрида бўлган Иско мазкур интервьдан сўнг ушбу клуб ҳамшаҳри саналган «Бетис» билан 1 йиллик шартнома тузди.
- 5 йил давомида бирор марта интервью бермадингиз, нега?
- Шунчаки, чалғишни хоҳламадим. Ўзи матбуот билан унча чиқишмайман, бугунги спорт журналистикаси умуман ёқмайди. Зеро, аввалига катта сарлавҳа билан миш-миш тарқатилади, шундан кейингина фактлар текширилади. Аслида тескариси бўлиши керак эмасми? Тушуниш керак, бизга боғлиқ ёлғон хабар нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва фарзандларимизга ҳам ёмон таъсир қилади.
- Нима, шунча йил сукут сақлашингиз шартмиди?
- Ҳа, чунки миш-мишлар ичига тушиб қолишни истамадим. Агар гапирсам, ҳаммаси янада чигаллашиб кетиши ҳеч гап эмасди. Аслида кўп воқеалар кузатилди, айримлари ўз айбим билан, бошқалари... Энди шу юкни елкамдан олиб ташлаш вақти келди - одамлар аслида нималар бўлганини билишлари керак.
- Ҳозиргина машғулотлар марказидан чиқдингиз...
- Душанбадан жумагача шу ердаман, шахсий мураббийим оқшом ва дам олиш кунлари учун ҳам топшириқлар беради. Мақсадим битта - яна ўйнаш. Футболни қаттиқ соғиндим ва тез орада майдонга қайтишдан умидворман.
- Ёлғиз шуғулланиш қийин эмасми?
- Қийин, боз устига, тўп билан ишлашни роса соғинганман. Аммо базага борсам, вазият ўзгаради, оломон ичида қоламан. Бу ерда эса хотиржам ишлайман. Ҳозирги машғулотларнинг барчаси футболга қаратилган.
- Нима, мавсумолди машғулотлар жараёнида клубда бўлиш фойдали эмасми?
- Такрорлайман, тўп, ўйинлар, кийиниш хонасини жуда соғиндим. Тезроқ яна тўлиқ маънода футболчига айланишни хоҳлайман. Таклифлар бор, фақат хато қилиш ва фаолиятимда яна нотўғри қадам ташлашдан қўрқаман.
- Ўзи бундай вазиятга қандай тушиб қолдингиз? Нима бўлди?
- «Реал» билан шартномам ўз кучини йўқотгач, Хулен Лопетеги қўнғироқ қилиб, мени «Севилья»да кўришни хоҳлаётганини айтди. Энг яхши ўйинларимни шу мураббий қўл остида намойиш этганим эсимда. Ўша вақт Италияга бориш варианти ҳам бор эди, лекин «Севилья» ЧЛда иштирок этишини, бош мураббий Лопетеги мени яхши билишини инобатга олдим. Қисқаси, зўр имконият юзага келганди.
- Бироқ кўп ўтмай, Лопетеги ишдан бўшатилди...
- Ўрнига Сампаоли келди. Қишки трансферлар бозори яқинлашган пайт эса клуб ичида жуда ғалати ишлар бўлди. Дейлик, агентимга телефон орқали менга бошқа клуб топиши мумкинлигини айтишди. Шунда дарҳол спорт директори Мончи олдига кирдим. «Севилья» иқтисодий инқирозга тушганини билмасдим, лекин ўша суҳбатдан кейин ҳаммаси тескарисига айланди. Аслида клуб позициясини тушунмоқчи эдим. Мончи эса шундан сўнг матбуотда жар солди: «Иско қолмоқчи эмас, кетишни хоҳлаяпти...». У кейинчалик у шартномани бекор қилишга ундади. Табиийки, Мончига менга нисбатан ноинсофлик қилаётгани ҳақида эътироз билдирдим, футболда унингдек ёлғончи одамни ҳали кўрмаганимни айтдим. Шунда спорт директори дабдурустдан менга ташланди. Айни воқеадан сўнг клубда қолиш хоҳишим йўқолди. Ахир спорт директорининг ўзи ошкора ҳужум қилгач, қололмасдим гарчи мухлисларга муносабатим яхши бўлсада. Боз устига, ҳеч ким кечирим ҳам сўрамади - на тажовуз ва на ёлғон учун.
- Мончи билан можаро клуб офисида рўй бердими?
- Аниқроғи, машғулотдан сўнг, кийиниш хонаси йўлакчасида.
- Қишки трансферлар вақти «Унион» сафини тўлдиришингизга бир қадам қолди, бироқ...
- Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, охир-оқибат, ўзимни оқлаётгандек кўринаман, барибир.
- Хавотирланманг, ҳаммасини текшириб кўрамиз.
- Одатда ўзимни кўп айблайман, лекин Берлиндаги воқеалар ақлга сиғмайди. Трансферлар ойнаси охирги кунининг иккинчи ярмида агентим Жорже Мендеш «Унион» йил охиригача узайтириш опцияси билан яхши таклиф юборганини айтди. Берлин клуби Бундеслигада яхши мавқега эга эди, ЕЛда ҳам ўйнаётганди, қизиқарли таклиф ва шундай лойиҳа. Хуллас, рози бўлдим ва шартнома нусхасини юборишди. Дарҳол нарсаларимни йиғиб, Берлинга йўл олдим, мени аэропортда клуб вакили кутиб олди. Эртасига тиббий кўрикдан ўтишга кетаётганда эса, клуб вакили мени ЕЛ «заявка»сига киритолмасликларини айтди. Охиригача ҳаракат қилишгани, аммо натижа чиқмагани ҳақидаги изоҳга ишониб, тиббий кўрикдан ҳам ўтдим. Шартномага имзо чекиш учун борганимда эса, олдин белгиланган миқдорда эмас, камроқ тўлашларини маълум қилишди. Шунга ҳам кўндим, аммо яна 10 дақиқадан сўнг шартномани қайта кўриб чиқиш кераклигини айтишди. Германияга катта умидлар билан учган, ЕЛда ўйнашни хоҳлагандим, лекин қандайдир 15 дақиқада олдинроқ юборилган шартнома 50 фоизга ўзгартирилди. Бу ҳурматсизлик! Ахир 18 ёшда эмасман, биринчи марта шартнома тузаётганим ҳам йўқ. Қисқаси, келишувдан бош тортдим. Германияда 12 соат ичида шунча иш рўй берса, 2 йилда нималар бўлишини ўйлашга ҳам қўрқади киши...
- Шу тариқа Испанияга қайтдингиз.
- Ҳа. Лекин руҳий жиҳатдан бошқа лойиҳага тайёр эмасдим. Танаффус олиб, фикрларимни тартибга солишим кераклигини тушундим. Орада профессионал психолог олдига ҳам бордим атрофдаги одамлар билан низолар моҳиятини тушуниш учун.
- Ҳозир қандайсиз?
- Яхши. Янги чорловга тайёрман, футболда ҳали ўз сўзимни айта олишимни исботламоқчиман.
- Ҳали ҳам орзуларингиз борми?
- Терма жамоа билан яна нимадир ютмоқчиман. Фақат ЖЧда ўйнадим, масалан, Европа чемпионати забт этилмаган марра бўлиб турибди...
- Шартномага имзо чекиш учун борганимда эса, олдин белгиланган миқдорда эмас, камроқ тўлашларини маълум қилишди. Шунга ҳам кўндим, аммо яна 10 дақиқадан сўнг шартномани қайта кўриб чиқиш кераклигини айтишди. Германияга катта умидлар билан учган, ЕЛда ўйнашни хоҳлагандим, лекин қандайдир 15 дақиқада олдинроқ юборилган шартнома 50 фоизга ўзгартирилди. Бу ҳурматсизлик!
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789