«Реал Мадрид» Вигода «Сельта»ни ягона гол эвазига доғда қолдирди.
Эътиборли факт шуки, «Қироллик клуби» ўтган мавсум ҳам Ла Лига доирасидаги дастлабки 3та ўйинни ўз фойдасига ҳал қилганди. Хуллас, «Мадрид» узоқ 1966 йилдан буён илк марта қаторасига икки мавсумни кетма-кет 3та ёки кўпроқ ғалаба билан бошлади. Аниқроқ айтсак, «Реал» охирги марта 1964/1965 ва 1965/1966 йиллар мавсумлари шундай тетик старт олганди.
*** Родриго («Реал») бутун фаолиятида биринчи марта пенальтидан фойдаланолмади. Бразилиялик футболчи бунга қадар 3та 11 метрлик жарима зарбасидан 100 фоиз фойдаланган эди (2022 йили ЧЛда икки ва Ла Лигада бир марта).
*** Жуд Беллингем «Реал» учун Ла Лиганинг кетма-кет 3та ўйинида 4та гол урди. «Мадрид» сафида бундай ёрқин ва сермаҳсул дебют қайд этган охирги футболчи - бу Криштиану Роналду.Португалиялик юлдуз 2009 йили Ла Лиганинг дастлабки 3та ўйинида айнан 4та гол ҳосил қилганди.
Элит лига танаффусга қайтди ва дарҳол кутилмаган натижа тақдим этди. Дастлабки 5та турда мағлубиятга учрамаган «Андижон» ўз майдонида Иван Бошковичнинг иштиёқи баланд «Сўғдиёна»сига ягона гол туфайли ютқазди.