Тўғри, «Қироллик клуби» «Бетис»ни енголмади (0:0), лекин натижа муҳим эмасди. Асосийси, ҳар икки жамоа футболчилари Евро-2024дан сўнг бутсаларини михга илишини эълон қилган германиялик ярим ҳимояни жонли йўлакчада қарши олишди. Бунда улар Кроос ёзуви туширилган формаларда саф тортишди. Қолаверса, 8-рақамли футболка кийиб олган мухлислар ҳам германиялик шарафига чиройли перформанс тайёрлашди: «Раҳмат, афсона!» Якунда Тони Кроос ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
*** Артём Довбик «Жирона» тарихида Ла Лиганинг бир мавсумида энг кўп гол урган футболчига айланди. Охирги турда голлари сонини 24тага етказган украиналик футболчи Кристиан Стуани (мавсум-2017/2018да 21та гол)дан ўзиб кетди. Довбик шунингдек, украиналиклар орасида Европанинг кучли 5та лигасида бир мавсум давомида энг кўп гол урган Андрей Шевченко («А» серияда «Милан» учун 3 марта 24тадан гол) натижасини такрорлади.
*** «Реал» мавсум-1988/1989дан буён илк марта Ла Лига финишига 1та мағлубият билан етди. «Мадрид» фақат мавсум-1931/1932да чемпионатни мағлубиятсиз якунлаган, лекин унда лига атиги 18та турни ўз ичига олган.
*** «Реал» барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 25та ўйинга чўзди - 17та ғалаба (жумладан, 1таси пенальтилар сериясида) ва 8та дуранг.
Таниқли журналист ва инсайдер Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича 23 ёшли нигериялик ҳужумчи Виктор Бонифейс "Манчестер Юнайтед" скаутлари томонидан жиддий кузатилмоқда.