ОФК Элит ЧЛ, 5-тур: «Пахтакор» сафарда «Истиқлол»дан очко олди, Саудияликлар ҳам...
Хабарингиз бор, кеча Дубайда Элит ЧЛ 5-тури доирасида "Пахтакор"имиз Эроннинг "Истиқлоли"га қарши майдонга тушди.
«Кадис» - «Барселона» ўйинининг якуний палласи (81-дақиқа)да нохуш ҳолат кузатилди - трибунада мухлислардан бири қўққисдан ҳушини йўқотди.
Эътиборли томони, шундан сўнг учрашув маълум муддат тўхтаб қолди. Бу орада ҳаттоки, жамоалар шифокорлари ҳам юрак хуружига учраган фанатга тиббий ёрдам кўрсатишга ошиқишди. Хусусан, «Кадис» дарвозабони Херемиас Ледесма тиббий жиҳозларни трибунага шахсан ўзи етказиб берди. +исқаси, унинг тақдирига биров бефарқ қарагани йўқ. Оддий айтганда, инсон тақдири ўртага чиққан паллада футбол четга сурилди. Муҳими, «Кадис» президенти Мануэль Вискайно кейинчалик ўша мухлиснинг аҳволи барқарорлашганини маълум қилди. Натижага келсак, «Барса» 4:0 ҳисобида устун келиб, ғолибона одимини 5та ўйинга етказди. Умумий голлар нисбати - 20:2.
*** Коке «Атлетико» сафида 551-ўйинини ўтказиб, клубнинг бош гвардиячиси бўлиб олди. 30 ёшли хавбек бу борада 1959-1976 йиллар оралиғида «матрасчилар»нинг 550та расмий ўйинида қатнашган Аделардодан ўзиб кетди.
*** Диего Симеоне Ла Лигада «Атлетико»ни бош мураббий сифатида 407-марта майдонга бошлаб тушди ва бу кўрсаткич бўйича клуб рекордчиси Луис Арагонесга тенглашди.
*** «Атлетико» дарвозабони Ян Облак мавсум-2018|2019 якунидан буён илк марта Ла Лига ўйинида майдонга тушмади. Словениялик кипер бу орада қаторасига 118та учрашувда «матрасчилар» дарвозасини қўриқлаганди.
*** Хави бошқарувидаги «Барселона»нинг сафар ўйинларига боғлиқ мағлубиятсиз серияси 17та ўйинга етди. Каталония фахри бу билан «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидин томонидан 2016 йили ўрнатилган рекордни такрорлади.
*** Роберт Левандовски («Барселона») Ла Лигадаги дастлабки 5та ўйинида 6та гол урди. 21-асрда бошқа бирор футболчи Ла Лигада бундай ёрқин старт қайд этмаганди. Бунга қадар рекорд Андре Сильвага тегишли эди - 2018 йили «Севилья» сафидаги дастлабки 6та ўйинда 6та гол. Умуман, 34 ёшли Левагол «Барселона» либосидаги 6та ўйинда 9та гол йиғди - даҳшат.
*** «Реал» жорий мавсумдаги дастлабки 7та ўйинда ҳам ғалаба нашидасини сурди. Ла Лигада эса охирги 13 йил бадалига илк марта 5та ғалаба билан старт олди. Тўғри, «+ироллик клуби» шу 5та ўйинда ҳам ўз дарвозасидан гол қўйиб юборди.
*** Винисиус Жуниор «Реал» сафида кетма-кет 5та ўйиндан буён гол урмоқда.
9 сентябрь
ЖИРОНА - ВАЛЬЯДОЛИД - 2:1 (1:1)
Жирона. 10053 томошабин.
Голлар: Рейньер (21), Ромеу (88) - Мончу (38).
10 сентябрь
РАЙО ВАЛЬЕКАНО - ВАЛЕНСИЯ - 2:1 (1:0)
Мадрид. 12085 томошабин.
Голлар: Паласон (5), Нико Гон-салес (52-авт.) - Диакаби (90+4).
ЭСПАНЬОЛ - СЕВИЛЬЯ - 2:3 (1:3)
Барселона. 20135 томошабин.
Голлар: Хоселу (45-пен.), Брэйтуэйт (62) - Ламела (1), Кармона (26, 45).
Четлатиш: Ламела (84, С.).
КАДИС - БАРСЕЛОНА - 0:4 (0:0)
Кадис. 19530 томошабин.
Голлар: де Йонг (55), Левандовски (65), Фати (86), Дембеле (90+2).
Барселона: тер Штеген, Бельерин, Пике, Араухо, Бальде (Алонсо, 78), Бускетс, де Йонг, Гави (Педри, 57), Депай (Левандовски, 57), Рафинья (Фати, 72), Ферран Торрес (Дембеле, 57).
АТЛЕТИКО - СЕЛЬТА - 4:1 (1:0)
Мадрид. 52247 томошабин.
Голлар: Корреа (9), де Пауль (50), Карраско (66), Нуньес (82-авт.) - Вейга (71).
Атлетико: Грбич, Молина, Витцель, Эрмосо, Рейнилду, Карраско (Сауль, 85), Кондогбиа, де Пауль (Матеус Кунья, 76), Лемар (Коке, 46), Мората (Гризманн, 63), Корреа (Жоау Фелиш, 63).
11 сентябрь
РЕАЛ - МАЛЬОРКА - 4:1 (1:1)
Мадрид. 45600 томошабин.
Голлар: Вальверде (45+3), Ви-нисиус Жуниор (72), Родриго (89), Рюдигер (90+3) - Мурики (35).
Реал: Куртуа, Алаба, Рюдигер, Менди (Начо, 59), Кроос, Себальос (Камавинга, 69), Валь-верде, Васкес (Карвахаль, 71), Азар (Модрич, 59), Винисиус Жуниор, Родриго.
ЭЛЬЧЕ - АТЛЕТИК - 1:4 (0:4)
Эльче. 20000 томошабин.
Голлар: Понсе (59) - Фернандес Меркау (9-авт.), Сансет (14-пен.), Уильямс (22), Беренгер (44).
ХЕТАФЕ - РЕАЛ СОСЬЕДАД - 2:1 (1:0)
Хетафе. 25000 томошабин.
Голлар: Унал (45+5), Аленья (48) - Мендес (50).
Фойдаланилмаган пенальти: Майораль (14, Х.).
БЕТИС - ВИЛЬЯРРЕАЛ - 1:0 (0:0)
Севилья. 39000 томошабин.
Гол: Родри (61).
12 сентябрь
23:55 АЛЬМЕРИЯ - ОСАСУНА
Турнир жадвали | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
ТЎПУРАРЛАР:
Левандовски (Барселона) - 6та
Аспас (Сельта) - 5та
Иглесиас (Бетис) - 4та...
6-ТУР
16 сентябрь (жума)
23:55 Вальядолид - Кадис
17 сентябрь (шанба)
17:00 Мальорка - Альмерия
19:15 Барселона - Эльче
21:30 Валенсия - Сельта
23:55 Атлетик - Райо Вальекано
18 сентябрь (якшанба)
17:00 Бетис - Жирона
19:15 Вильярреал - Севилья
21:30 Реал Сосьедад - Эспаньол
21:30 Осасуна - Хетафе
23:55 Атлетико - Реал
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Хабарингиз бор, кеча Дубайда Элит ЧЛ 5-тури доирасида "Пахтакор"имиз Эроннинг "Истиқлоли"га қарши майдонга тушди.
«Ростов» 2020 йилдан буён ЦСКАни илк марта енгди.
«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футбол тарихида 200та жамоа дарвозасини нишонга олган биринчи футболчи бўлди. Умуман, португалияликнинг профессионал фаолиятидаги жами голлари сони 911тага етди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789