Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
«Арсенал» етакчиси ва АПЛнинг энг яхши футболчиларидан бири Букайо Саканинг қиёфадоши топилди.
Бир қарашда, у ташқи кўриниши билан Томас Партини ҳам эслатиб юборади. «Янги Сака»нинг на манзили ва на исм-шарифи маълум. Лекин ижтимоий тармоқларга чиққан видеолавҳага қараб, унинг тўп билан ишлашда чакки эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мумкин.
«Арсенал» хавбеки Букайо Сака 2022 йилнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди, шубҳасиз. Англиялик иқтидор Евро-2022 финалидаги ҳал қилувчи хатосини оғриқли қабул қилди ва шундан сўнг ҳам «Арсенал», ҳам терма жамоада етакчилар гуруҳига қўшилди. Букайо жорий мавсум янада юксалди. Дейлик, март ойида АПЛ лауреатига айланди. Йилнинг 3-ойи чемпионат доирасидаги 4та ўйинда 3та гол ва 2та самарали узатма қайд этган 21 ёшли англиялик сўровда Александер Исаак («Ньюкасл»), Алексис МакАллистер («Брайтон»), Тайрон Мингз («Астон Вилла»), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва клубдоши Леандро Троссардни ортда қолдирди.
Тўғри, Сака ва «Арсенал» охирги ўйинларда катта хафагарчилликка юз тутди. «Канонирлар» жумладан, «Манчестер Сити»га қарши кечган сафар ўйинида шунчаки, «куйиб қолишди» ва чемпион бўлиш имкониятини кескин камайтиришди. Футболчининг қиёфадошига келсак, у ижтимоий тармоқларда аллақачон «Янги Сака» ва «Камбағаллар учун Сака» каби таърифларга кўмилди.
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789