Канселуга нима ёқмаяпти?...

Канселуга нима ёқмаяпти?...

Қишки трансфер ойнасида ҳимоячи Жоау Канселу «Манчестер Сити»дан «Бавария»га ўтганди.

Мюнхенликлар 28 ёшли португалияликни сотиб олиш шарти билан мавсумнинг қолган қисмига ижарага олди. Канселу «Манчестер Сити»даги ҳолатидан норози эди, энди эса «Бавария»даги ҳолатидан. Шанба куни Жоау «Боруссия Дортмунд» устидан қозонилган ғалабани (4:2) жамоаси ёнида нишонламади, балки дарҳол кийим алмаштириш хонасига йўл олди. «Бу ҳис-туйғулар холос, ҳеч қандай муаммо йўқ. Футболчи ўйнамаса, ҳафсаласи пир бўлиши нормал ҳолат», - деди «Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамиджич. Жоау Канселу «Боруссия»га қарши ўйинда атиги 11 дақиқа ҳаракат қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.