Карсон яна бир йил «Сити»да ўйнайди

Карсон яна бир йил «Сити»да ўйнайди

Скотт Карсон «Манчестер Сити» билан янги бир йиллик шартнома имзолади.

38 ёшли инглиз жамоада Эдерсон ва Штефан Ортегадан кейин учинчи дарвозабон саналади. Скотт 2019 йилдан бери «Сити» сафида атиги 2 та ўйин ўтказган – 2021 йили АПЛда «Нюкасл»га (4:3) ва 2022 йили Чемпионлар Лигасида «Спортинг»га қарши (0:0). Шу билан бирга у жамоанинг муҳим азоси ва ёш футболчиларга ўрнак эканлиги таъкидланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.